Abundance · at-Takathur · سورة التكاثر · 8 ayahs

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ

(Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!

حَتَّىٰ زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ

Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)

كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ

Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!

ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ

Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар.

كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ الْيَقِينِ

Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)!

لَتَرَوُنَّ الْجَحِيمَ

Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!

ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيْنَ الْيَقِينِ

Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар!

ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ

Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.