إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ
Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида;
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ
Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида;
وَإِذَا النُّجُومُ انْكَدَرَتْ
Юлдузлар ҳам (ўз фалакларидан) тўкилганида;
وَإِذَا الْجِبَالُ سُيِّرَتْ
Тоғлар ҳам (ўз жойларидан) жилдирилганида;
وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ
(Қорнидаги боласи) ўн ойлик бўлган бўғоз туялар ҳам бўш қўйиб юборилганида;
وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ
Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида;
وَإِذَا الْبِحَارُ سُجِّرَتْ
Денгизлар (тандир каби) қизитилганида (ва сув ўрнига олов билан тўлганида);
وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ
Жонлар (қайтадан баданларга) жуфтланганида;
وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ
Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан сўралганида,
بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ
қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида (сўралганида);
وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ
(Номаи аъмол) саҳифалари очилганида;
وَإِذَا السَّمَاءُ كُشِطَتْ
Осмон (ернинг устидан) сидириб олинганида;
وَإِذَا الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ
Дўзах (кофирлар учун) ловуллатиб ёқилганида;
وَإِذَا الْجَنَّةُ أُزْلِفَتْ
Жаннат (тақводор зотларга) яқин қилинганида;
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَا أَحْضَرَتْ
(Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (мана шу Кун учун) ҳозирлаб келган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) билур!
فَلَا أُقْسِمُ بِالْخُنَّسِ
Бас, Мен (кундузлари кўздан) ғойиб бўлгувчи (юлдуз)ларга қасам;
الْجَوَارِ الْكُنَّسِ
(Кечалари ҳам) тез ўтиб, (ўз «уя»лари — буржларига) яширингувчи (юлдуз)ларга қасам;
وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ
Ўз зулмати билан келиб-кетаётган кечага қасам;
وَالصُّبْحِ إِذَا تَنَفَّسَ
Ва отаётган тонгга қасам ичурманки,
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ
Шак-шубҳасиз, у (Қуръон) бир улуғ элчининг (яъни, Жаброил фариштанинг Аллоҳ таоло томонидан келтирган) сўзидир.
ذِي قُوَّةٍ عِنْدَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ
У қувватли, Аршнинг соҳиби (бўлмиш Аллоҳ) наздида макон-мартабали,
مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ
У жойда (яъни, осмонларда фаришталар томонидан) итоат этилгувчи, ишончли (элчининг Аллоҳ таоло томонидан келтирган сўзидир).
وَمَا صَاحِبُكُمْ بِمَجْنُونٍ
Ва сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) мажнун эмасдир.
وَلَقَدْ رَآهُ بِالْأُفُقِ الْمُبِينِ
Дарҳақиқат, у (Жаброилни) очиқ уфқда кўрди.
وَمَا هُوَ عَلَى الْغَيْبِ بِضَنِينٍ
У (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) ғайбга (яъни, ғайбдан келган ваҳийга) бахил ҳам эмасдир. (У Аллоҳ таоло томонидан ўзига келадиган ваҳийларни бузмасдан, тўла-тўкис ҳолда сизларга етказур).
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَيْطَانٍ رَجِيمٍ
Ва у (Қуръон) қувилган — малъун шайтоннинг сўзи эмасдир.
فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ
Бас, сизлар (мана шу Қуръони Карим кўрсатган Ҳақ йўлни инкор этиб) қаён кетмоқдасизлар?!
إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِلْعَالَمِينَ
У (Қуръон) ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар учун бир эслатмадир.
لِمَنْ شَاءَ مِنْكُمْ أَنْ يَسْتَقِيمَ
— Сизларнинг орангиздаги Тўғри Йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун (бир эслатмадир).
وَمَا تَشَاءُونَ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри Йўлда бўлишни) хоҳларсизлар.