أَرَأَيْتَ الَّذِي يُكَذِّبُ بِالدِّينِ
Охиратни ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми?
القرآن الكريمRowwad Translation Center
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
أَرَأَيْتَ الَّذِي يُكَذِّبُ بِالدِّينِ
Охиратни ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми?
فَذَٰلِكَ الَّذِي يَدُعُّ الْيَتِيمَ
У етимни қўполлик билан ҳайдаб солади.
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ
Мискинга таом беришга тарғиб қилмайди.
فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ
Бас, ҳалокат бўлгай намозхонларгаки,
الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
Намозларидан ғофилдирлар.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ
Риёкорлик қиладилар.
وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ
Рўзғор буюмларини ҳам (ҳеч кимга) бермайдилар.