١ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَجَعَلَ الظُّلُمَاتِ وَالنُّورَ ۖ ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ
1 Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кейин куфр келтирганлар Парвардигорларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар.
٢ هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ طِينٍ ثُمَّ قَضَىٰ أَجَلًا ۖ وَأَجَلٌ مُسَمًّى عِنْدَهُ ۖ ثُمَّ أَنْتُمْ تَمْتَرُونَ
2 У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган Зотдир. Белгиланган ажал Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак келтирурсиз.
٣ وَهُوَ اللَّهُ فِي السَّمَاوَاتِ وَفِي الْأَرْضِ ۖ يَعْلَمُ سِرَّكُمْ وَجَهْرَكُمْ وَيَعْلَمُ مَا تَكْسِبُونَ
3 Осмонларда ҳам, ерда ҳам ўша Аллоҳ. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам билур. Қилган касбу корингизни ҳам билур.
٤ وَمَا تَأْتِيهِمْ مِنْ آيَةٍ مِنْ آيَاتِ رَبِّهِمْ إِلَّا كَانُوا عَنْهَا مُعْرِضِينَ
4 Қачон Парвардигорингизнинг оятларидан бирон оят келса, ундан юз ўгиравердилар.
٥ فَقَدْ كَذَّبُوا بِالْحَقِّ لَمَّا جَاءَهُمْ ۖ فَسَوْفَ يَأْتِيهِمْ أَنْبَاءُ مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ
5 Уларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари масхара қилган нарсанинг хабари келур.
٦ أَلَمْ يَرَوْا كَمْ أَهْلَكْنَا مِنْ قَبْلِهِمْ مِنْ قَرْنٍ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ مَا لَمْ نُمَكِّنْ لَكُمْ وَأَرْسَلْنَا السَّمَاءَ عَلَيْهِمْ مِدْرَارًا وَجَعَلْنَا الْأَنْهَارَ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمْ فَأَهْلَكْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ وَأَنْشَأْنَا مِنْ بَعْدِهِمْ قَرْنًا آخَرِينَ
6 Улардан олдин қанча умматларни ҳалок қилганимизни кўрмадиларми? Уларга ер юзида сизларга бермаган имконларни берган эдик. Устларидан самони (ёмғирни) сероб қилиб, остларидан эса анҳорлар оқиб турадиган қилиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари туфайли уларни ҳалок қилдик ва улардан кейин бошқа халқларни пайдо қилдик.
٧ وَلَوْ نَزَّلْنَا عَلَيْكَ كِتَابًا فِي قِرْطَاسٍ فَلَمَسُوهُ بِأَيْدِيهِمْ لَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ هَٰذَا إِلَّا سِحْرٌ مُبِينٌ
7 Сизга бир қоғоздаги ёзувни нозил қилганимизда ва уни қўллари билан ушлаб кўрганларида ҳам барибир куфр келтирганлар: «Бу очиқ сеҳрдир», деяверардилар.
٨ وَقَالُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ مَلَكٌ ۖ وَلَوْ أَنْزَلْنَا مَلَكًا لَقُضِيَ الْأَمْرُ ثُمَّ لَا يُنْظَرُونَ
8 Унга бирон фаришта нозил қилинса эди, дедилар. Агар бир фариштани нозил қилганимизда иш битган, кейин эса уларга муҳлат берилмаган бўлар эди.
٩ وَلَوْ جَعَلْنَاهُ مَلَكًا لَجَعَلْنَاهُ رَجُلًا وَلَلَبَسْنَا عَلَيْهِمْ مَا يَلْبِسُونَ
9 Агар уни фаришта қилсак ҳам эркак қилган бўлар эдик ва ўзлари чигалллаштирган нарсани уларга яна ҳам чигаллаштирар эдик.
١٠ وَلَقَدِ اسْتُهْزِئَ بِرُسُلٍ مِنْ قَبْلِكَ فَحَاقَ بِالَّذِينَ سَخِرُوا مِنْهُمْ مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ
10 Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинганлар. Уларнинг устидан кулганлар бошига ўша қилган масхаралари тушган.
١١ قُلْ سِيرُوا فِي الْأَرْضِ ثُمَّ انْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ
11 Айтинг: «Ер юзида сайр қилингиз, сўнгра ёлғончига чиқарувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солингиз».
١٢ قُلْ لِمَنْ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ قُلْ لِلَّهِ ۚ كَتَبَ عَلَىٰ نَفْسِهِ الرَّحْمَةَ ۚ لَيَجْمَعَنَّكُمْ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ لَا رَيْبَ فِيهِ ۚ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ
12 Айтинг: «Осмонлару ердаги нарсалар кимники?» Айтинг: «Аллоҳники». У Ўзига раҳматни ёзиб қўйган. У сизларни бўлиши муқаррар бўлган Қиёмат кунига тўплайди. Ўзларига ўзлари зиён қилган кимсаларгина иймон келтирмайдилар.
١٣ وَلَهُ مَا سَكَنَ فِي اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ ۚ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
13 Кечаси яшайдиганлар ҳам, кундузи яшайдиганлар ҳам Уникидир. У Эшитгувчи, Билгувчидир.
١٤ قُلْ أَغَيْرَ اللَّهِ أَتَّخِذُ وَلِيًّا فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَهُوَ يُطْعِمُ وَلَا يُطْعَمُ ۗ قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَسْلَمَ ۖ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
14 Айтинг: «Осмонлару ернинг яратувчиси бўлган Аллоҳдан ўзгани дўст тутайми? У ҳаммани овқатлантиради, Ўзи эса овқатланмайди». Айтинг: «Мен энг аввалги мусулмон бўлишга буюрилганман». Асло мушриклардан бўлманг!
١٥ قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ
15 Айтинг: «Албатта, мен агар Парвардигоримга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқарман».
١٦ مَنْ يُصْرَفْ عَنْهُ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمَهُ ۚ وَذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْمُبِينُ
16 Ўша кунда ким ундан (азобдан) четлатилса, Аллоҳ унга раҳм қилибди. Мана шу очиқ нажотдир!
١٧ وَإِنْ يَمْسَسْكَ اللَّهُ بِضُرٍّ فَلَا كَاشِفَ لَهُ إِلَّا هُوَ ۖ وَإِنْ يَمْسَسْكَ بِخَيْرٍ فَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
17 Аллоҳ сизга бир зарар етказса, уни Ўзидан бошқа ҳеч кимса арита олмас. Агар сизга бир яхшилик етказса, бас, У Зот ҳар нарсага Қодирдир.
١٨ وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ ۚ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ
18 Унинг Ўзи бандалари устида Ғолибдир. Унинг Ўзи ҳикмат соҳиби ва (ҳар нарсадан) Огоҳдир.
١٩ قُلْ أَيُّ شَيْءٍ أَكْبَرُ شَهَادَةً ۖ قُلِ اللَّهُ ۖ شَهِيدٌ بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ ۚ وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَٰذَا الْقُرْآنُ لِأُنْذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ ۚ أَئِنَّكُمْ لَتَشْهَدُونَ أَنَّ مَعَ اللَّهِ آلِهَةً أُخْرَىٰ ۚ قُلْ لَا أَشْهَدُ ۚ قُلْ إِنَّمَا هُوَ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ وَإِنَّنِي بَرِيءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ
19 Айтинг: «Қайси нарса энг улуғ гувоҳ?» Айтинг: «Аллоҳ». У мен билан сизларнинг ўртамизда Гувоҳдир. Бу Қуръон менга сизларни ва у етиб борган кишиларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар: «Аллоҳ билан бирга бошқа худолар ҳам бор», деб ҳақиқатан гувоҳлик берасизларми? Айтинг: «Мен бундай гувоҳлик бермайман!» Айтинг: «Ҳеч шак-шубҳасиз, У ягона илоҳдир ва, албатта, мен сизлар келтираётган ширкдан покман».
٢٠ الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمُ ۘ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ
20 Биз китоб берган кимсалар уни ўз болаларини танигандек танийдилар. Улар ўзларига зиён қилган кимсалардир. Бас, энди улар иймон келтирмаслар.
٢١ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِآيَاتِهِ ۗ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ
21 Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар нажот топмаслар.
٢٢ وَيَوْمَ نَحْشُرُهُمْ جَمِيعًا ثُمَّ نَقُولُ لِلَّذِينَ أَشْرَكُوا أَيْنَ شُرَكَاؤُكُمُ الَّذِينَ كُنْتُمْ تَزْعُمُونَ
22 Эсланг бир кунники, у кунда Биз ҳаммани тўплаб, ширк келтирганларга: «Сиз худо деб гумон қилаётган бутларингиз қани?» - деймиз.
٢٣ ثُمَّ لَمْ تَكُنْ فِتْنَتُهُمْ إِلَّا أَنْ قَالُوا وَاللَّهِ رَبِّنَا مَا كُنَّا مُشْرِكِينَ
23 Кейин уларнинг: «Парвардигоримиз Аллоҳга қасамки, биз мушриклар эмас эдик», дейишдан бошқа ёлғонлари бўлмас.
٢٤ انْظُرْ كَيْفَ كَذَبُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ ۚ وَضَلَّ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ
24 Улар ўзларини қандай алдаганларини ва тўқиб олган «худолари» йўқ бўлиб қолганини кўринг!
٢٥ وَمِنْهُمْ مَنْ يَسْتَمِعُ إِلَيْكَ ۖ وَجَعَلْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَنْ يَفْقَهُوهُ وَفِي آذَانِهِمْ وَقْرًا ۚ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا ۚ حَتَّىٰ إِذَا جَاءُوكَ يُجَادِلُونَكَ يَقُولُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ هَٰذَا إِلَّا أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ
25 Улардан сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Биз уни англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Улар ҳамма оятларни кўрсалар ҳам уларга иймон келтирмайдилар. Ҳатто сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам куфр келтирганлар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дейдилар.
٢٦ وَهُمْ يَنْهَوْنَ عَنْهُ وَيَنْأَوْنَ عَنْهُ ۖ وَإِنْ يُهْلِكُونَ إِلَّا أَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ
26 Улар (ўзгаларни) ундан (Қуръондан) қайтарадилар ва ўзлари ҳам ундан четланадилар. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қиладилар, холос.
٢٧ وَلَوْ تَرَىٰ إِذْ وُقِفُوا عَلَى النَّارِ فَقَالُوا يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلَا نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
27 Дўзах (оғзи)да тургизиб қўйилганларида: «Қанийди ортга қайтарилсагу Парвардигоримизнинг оятларини ёлғонга чиқармасак ва мўминлардан бўлсак», деб қолганларини бир кўрсангиз эди.
٢٨ بَلْ بَدَا لَهُمْ مَا كَانُوا يُخْفُونَ مِنْ قَبْلُ ۖ وَلَوْ رُدُّوا لَعَادُوا لِمَا نُهُوا عَنْهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ
28 Йўқ! Уларга олдин яшириб юрган нарсалари ошкор бўлиб қолди, холос. Агар қайтарилсалар, албатта, ман қилинган ишларга яна қайтадилар. Шубҳасиз, улар ёлғончидирлар.
٢٩ وَقَالُوا إِنْ هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا وَمَا نَحْنُ بِمَبْعُوثِينَ
29 Улар: «Шу дунё ҳаётимиздан ўзга ҳаёт йўқ ва биз қайта тирилмасмиз», дедилар.
٣٠ وَلَوْ تَرَىٰ إِذْ وُقِفُوا عَلَىٰ رَبِّهِمْ ۚ قَالَ أَلَيْسَ هَٰذَا بِالْحَقِّ ۚ قَالُوا بَلَىٰ وَرَبِّنَا ۚ قَالَ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ
30 Сиз уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида Аллоҳ: «Мана шу ҳақ эмас эканми?!» - деганида улар: «Парвардигоримизга қасамки, ҳа, (ҳақ экан)», деганларини, шунда Аллоҳ: «Мана энди (у дунёда) кофир бўлганингиз учун азобни тотингиз!» - деб жавоб қилганини кўрсангиз эди.
٣١ قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِلِقَاءِ اللَّهِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا جَاءَتْهُمُ السَّاعَةُ بَغْتَةً قَالُوا يَا حَسْرَتَنَا عَلَىٰ مَا فَرَّطْنَا فِيهَا وَهُمْ يَحْمِلُونَ أَوْزَارَهُمْ عَلَىٰ ظُهُورِهِمْ ۚ أَلَا سَاءَ مَا يَزِرُونَ
31 То Қиёмат тўсатдан келиб қолгунига қадар Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар аниқ зиёнга учрадилар. (Ўшанда улар) устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У (дунё)да қилган лоқайдлигимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», дерлар. Улар нақадар ёмон нарсани орқалаб юрадилар-а!
٣٢ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَعِبٌ وَلَهْوٌ ۖ وَلَلدَّارُ الْآخِرَةُ خَيْرٌ لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
32 Бу дунё ҳаёти ўйин-кулгидан бошқа нарса эмас. Тақво қилувчилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми?
٣٣ قَدْ نَعْلَمُ إِنَّهُ لَيَحْزُنُكَ الَّذِي يَقُولُونَ ۖ فَإِنَّهُمْ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَٰكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ
33 Уларнинг айтаётган гаплари сизни хафа қилишини яхши биламиз. Улар сизни ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар.
٣٤ وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَىٰ مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّىٰ أَتَاهُمْ نَصْرُنَا ۚ وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ۚ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِنْ نَبَإِ الْمُرْسَلِينَ
34 Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. То Бизнинг ёрдамимиз келгунига қадар ёлғончига чиқарилганларига ҳам, озорланганларига ҳам сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартира оладиган бирон кимса йўқдир. Албатта, сизга пайғамбарларнинг хабари келган.
٣٥ وَإِنْ كَانَ كَبُرَ عَلَيْكَ إِعْرَاضُهُمْ فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَبْتَغِيَ نَفَقًا فِي الْأَرْضِ أَوْ سُلَّمًا فِي السَّمَاءِ فَتَأْتِيَهُمْ بِآيَةٍ ۚ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَجَمَعَهُمْ عَلَى الْهُدَىٰ ۚ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْجَاهِلِينَ
35 Агар сизга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қўлингиздан келса, ер остидан йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят-мўъжиза келтира олсангиз (шундай қилаверинг). Аллоҳ хоҳлаганида, уларни ҳидоят устида жамлаган бўларди. Бас, ҳаргиз жоҳиллардан бўлманг.
٣٦ إِنَّمَا يَسْتَجِيبُ الَّذِينَ يَسْمَعُونَ ۘ وَالْمَوْتَىٰ يَبْعَثُهُمُ اللَّهُ ثُمَّ إِلَيْهِ يُرْجَعُونَ
36 Албатта, қулоқ соладиганларгина қабул қилурлар. Ўликларни эса Аллоҳ тирилтирур. Сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар.
٣٧ وَقَالُوا لَوْلَا نُزِّلَ عَلَيْهِ آيَةٌ مِنْ رَبِّهِ ۚ قُلْ إِنَّ اللَّهَ قَادِرٌ عَلَىٰ أَنْ يُنَزِّلَ آيَةً وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
37 Улар: «Унга Парвардигори тарафидан бирон оят-мўъжиза туширилса эди?» – дейдилар. Айтинг: «Албатта, Аллоҳ оят-мўъжиза туширишга қодирдир». Лекин уларнинг кўплари (бунинг оқибатини) билмайдилар.
٣٨ وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا طَائِرٍ يَطِيرُ بِجَنَاحَيْهِ إِلَّا أُمَمٌ أَمْثَالُكُمْ ۚ مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ ۚ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِمْ يُحْشَرُونَ
38 Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби умматлардир. Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар.
٣٩ وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا صُمٌّ وَبُكْمٌ فِي الظُّلُمَاتِ ۗ مَنْ يَشَإِ اللَّهُ يُضْلِلْهُ وَمَنْ يَشَأْ يَجْعَلْهُ عَلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
39 Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар зулматларда қолган кар-соқовдирлар. Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради ва истаган бандасини тўғри йўлга солиб қўяди.
٤٠ قُلْ أَرَأَيْتَكُمْ إِنْ أَتَاكُمْ عَذَابُ اللَّهِ أَوْ أَتَتْكُمُ السَّاعَةُ أَغَيْرَ اللَّهِ تَدْعُونَ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
40 Айтинг: «Гапингиз рост бўлса, айтинглар-чи, агар сизларга Аллоҳнинг азоби келса ёки Қиёмат қойим бўлса, Аллоҳдан бошқага дуо-илтижо қиласизларми?!»
٤١ بَلْ إِيَّاهُ تَدْعُونَ فَيَكْشِفُ مَا تَدْعُونَ إِلَيْهِ إِنْ شَاءَ وَتَنْسَوْنَ مَا تُشْرِكُونَ
41 Йўқ! Фақат Унгагина дуо-илтижо қиласизлар. Бас, У хоҳласа, сиз дуо қилиб сўраётган (бало, мусибатга) кушойиш берур. Сиз эса ширк келтираётган нарсангизни унутиб юборасиз.
٤٢ وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا إِلَىٰ أُمَمٍ مِنْ قَبْلِكَ فَأَخَذْنَاهُمْ بِالْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ لَعَلَّهُمْ يَتَضَرَّعُونَ
42 Биз сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни бало ва зиёнлар билан тутганмиз.
٤٣ فَلَوْلَا إِذْ جَاءَهُمْ بَأْسُنَا تَضَرَّعُوا وَلَٰكِنْ قَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
43 Бизнинг балойимиз етганда тавба-тазарру қилсалар эди! Лекин уларнинг қалблари қотиб кетган ва шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли қилиб кўрсатганди.
٤٤ فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّىٰ إِذَا فَرِحُوا بِمَا أُوتُوا أَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً فَإِذَا هُمْ مُبْلِسُونَ
44 Улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, Биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига ато этилган нарсаларга (неъматларга) хурсанд бўлиб турганларида уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар.
٤٥ فَقُطِعَ دَابِرُ الْقَوْمِ الَّذِينَ ظَلَمُوا ۚ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
45 Зулм қилган қавмнинг кети кесилди. Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.
٤٦ قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ أَخَذَ اللَّهُ سَمْعَكُمْ وَأَبْصَارَكُمْ وَخَتَمَ عَلَىٰ قُلُوبِكُمْ مَنْ إِلَٰهٌ غَيْرُ اللَّهِ يَأْتِيكُمْ بِهِ ۗ انْظُرْ كَيْفَ نُصَرِّفُ الْآيَاتِ ثُمَّ هُمْ يَصْدِفُونَ
46 Айтинг: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга (қайтариб) беради?» Биз оятларни қандай келтираётганимизга, кейин эса улар қандай юз ўгириб кетаётганига боқинг.
٤٧ قُلْ أَرَأَيْتَكُمْ إِنْ أَتَاكُمْ عَذَابُ اللَّهِ بَغْتَةً أَوْ جَهْرَةً هَلْ يُهْلَكُ إِلَّا الْقَوْمُ الظَّالِمُونَ
47 Айтинг: «Айтинг-чи, агар сизга Аллоҳнинг азоби тўсатдан ёки очиқчасига келса, фақат золим қавмгина ҳалок қилинмасми?»
٤٨ وَمَا نُرْسِلُ الْمُرْسَلِينَ إِلَّا مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ ۖ فَمَنْ آمَنَ وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
48 Биз пайғамбарларни фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилибгина юборурмиз. Ким иймон келтириб, ўзини ислоҳ қилса, уларга хавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар.
٤٩ وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا يَمَسُّهُمُ الْعَذَابُ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ
49 Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар фосиқлик қилганлари учун азобга йўлиқадилар.
٥٠ قُلْ لَا أَقُولُ لَكُمْ عِنْدِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلَا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلَا أَقُولُ لَكُمْ إِنِّي مَلَكٌ ۖ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰ إِلَيَّ ۚ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَىٰ وَالْبَصِيرُ ۚ أَفَلَا تَتَفَكَّرُونَ
50 Айтинг: «Мен сизларга: «Аллоҳнинг хазиналари менда», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашаман». Айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ баробар бўлурми?! Тафаккур қилмайсизларми?!»
٥١ وَأَنْذِرْ بِهِ الَّذِينَ يَخَافُونَ أَنْ يُحْشَرُوا إِلَىٰ رَبِّهِمْ ۙ لَيْسَ لَهُمْ مِنْ دُونِهِ وَلِيٌّ وَلَا شَفِيعٌ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ
51 У билан Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни огоҳлантиринг! Ўшанда улар учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмас. Шоядки, тақво қилсалар.
٥٢ وَلَا تَطْرُدِ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ ۖ مَا عَلَيْكَ مِنْ حِسَابِهِمْ مِنْ شَيْءٍ وَمَا مِنْ حِسَابِكَ عَلَيْهِمْ مِنْ شَيْءٍ فَتَطْرُدَهُمْ فَتَكُونَ مِنَ الظَّالِمِينَ
52 Эрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотларни ҳайдаманг! Уларнинг ҳисоб-китобларидан бирон нарса сизнинг зиммангизда эмас ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан бирон нарса уларнинг зиммаларида эмас. Бас, уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолманг!
٥٣ وَكَذَٰلِكَ فَتَنَّا بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لِيَقُولُوا أَهَٰؤُلَاءِ مَنَّ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنْ بَيْنِنَا ۗ أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَعْلَمَ بِالشَّاكِرِينَ
53 Шунингдек: «Орамиздаги ана ўшаларга Аллоҳ неъмат берган эканми?» - дейишлари учун уларнинг баъзиларини баьзилари билан синадик. Шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?!
٥٤ وَإِذَا جَاءَكَ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِآيَاتِنَا فَقُلْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ ۖ كَتَبَ رَبُّكُمْ عَلَىٰ نَفْسِهِ الرَّحْمَةَ ۖ أَنَّهُ مَنْ عَمِلَ مِنْكُمْ سُوءًا بِجَهَالَةٍ ثُمَّ تَابَ مِنْ بَعْدِهِ وَأَصْلَحَ فَأَنَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
54 Олдингизга оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар, айтинг: «Сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзган. Энди сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик қилса, кейин ўша ёмонлигининг ортидан тавба қилиб, ислоҳ қилса, бас, албатта, У Мағфиратли ва Раҳмлидир».
٥٥ وَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ وَلِتَسْتَبِينَ سَبِيلُ الْمُجْرِمِينَ
55 Шунингдек, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни муфассал баён қилурмиз.
٥٦ قُلْ إِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَعْبُدَ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ ۚ قُلْ لَا أَتَّبِعُ أَهْوَاءَكُمْ ۙ قَدْ ضَلَلْتُ إِذًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُهْتَدِينَ
56 Айтинг: «Мен Аллоҳни қўйиб, сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан қайтарилганман». Айтинг: «Сизларнинг ҳавойи-нафсларингизга эргашмайман. Зеро, у ҳолда йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман».
٥٧ قُلْ إِنِّي عَلَىٰ بَيِّنَةٍ مِنْ رَبِّي وَكَذَّبْتُمْ بِهِ ۚ مَا عِنْدِي مَا تَسْتَعْجِلُونَ بِهِ ۚ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۖ يَقُصُّ الْحَقَّ ۖ وَهُوَ خَيْرُ الْفَاصِلِينَ
57 Айтинг: «Мен Парвардигорим тарафидан аниқ ҳужжатга эгаман. Сизлар эса уни ёлғонга чиқардингиз. Сизлар шошилтираётган нарса менинг қўлимда эмас. Ҳукм ёлғиз Аллоҳникидир. У фақат ҳақни гапиради. У энг яхши ажрим қилувчидир».
٥٨ قُلْ لَوْ أَنَّ عِنْدِي مَا تَسْتَعْجِلُونَ بِهِ لَقُضِيَ الْأَمْرُ بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ ۗ وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِالظَّالِمِينَ
58 Айтинг: «Сизлар шошилтираётган нарса менинг қўлимда бўлганда эди, мен билан сизларнинг орамиздаги иш аллақачон битган бўлар эди. Аллоҳ золимларни жуда яхши билгувчидир».
٥٩ وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لَا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ ۚ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ ۚ وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلَّا يَعْلَمُهَا وَلَا حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الْأَرْضِ وَلَا رَطْبٍ وَلَا يَابِسٍ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ
59 Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. У қуруқлик ва денгиздаги (ҳамма) нарсаларни билади. Бирон япроқ узилиб тушса, уни ҳам аниқ билади. Ер тубидаги бирон дон борми, ҳўлу қуруқ борми, ҳаммаси Очиқ Китобда бордир.
٦٠ وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَىٰ أَجَلٌ مُسَمًّى ۖ ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ
60 У кечаси жонингизни оладиган, кундузи қилган ишингизни биладиган Зотдир. Кейин эса белгиланган муддат адо этилиши учун унда сизларни тирилтирур. Кейин қайтиб борар жойингиз Унгадир. Сўнг сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур.
٦١ وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ ۖ وَيُرْسِلُ عَلَيْكُمْ حَفَظَةً حَتَّىٰ إِذَا جَاءَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ تَوَفَّتْهُ رُسُلُنَا وَهُمْ لَا يُفَرِّطُونَ
61 У бандалари устида Ғолибдир. Устингизга ҳисоблаб-сақлаб турадиган (фаришта)ларни юборур. Токи биронтангизга ўлим келса, элчиларимиз камчиликка йўл қўймаган ҳолларида унинг жонини олурлар.
٦٢ ثُمَّ رُدُّوا إِلَى اللَّهِ مَوْلَاهُمُ الْحَقِّ ۚ أَلَا لَهُ الْحُكْمُ وَهُوَ أَسْرَعُ الْحَاسِبِينَ
62 Сўнгра ҳақиқий Хожалари — Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир ва У энг тезкор ҳисоб-китоб қилувчидир.
٦٣ قُلْ مَنْ يُنَجِّيكُمْ مِنْ ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ تَدْعُونَهُ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً لَئِنْ أَنْجَانَا مِنْ هَٰذِهِ لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ
63 Айтинг: «Агар бизга мана шундан нажот берса, албатта, шукр этгувчилардан бўлурмиз деб, ошкора ва хуфёна тавба-тазарру билан илтижолар қиладиган пайтингизда сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларидан ким нажот берур?»
٦٤ قُلِ اللَّهُ يُنَجِّيكُمْ مِنْهَا وَمِنْ كُلِّ كَرْبٍ ثُمَّ أَنْتُمْ تُشْرِكُونَ
64 Айтинг: «Аллоҳ сизларга улардан ва барча ғамлардан нажот берур. Кейин эса сизлар яна ширк келтирурсизлар!»
٦٥ قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَىٰ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَابًا مِنْ فَوْقِكُمْ أَوْ مِنْ تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعًا وَيُذِيقَ بَعْضَكُمْ بَأْسَ بَعْضٍ ۗ انْظُرْ كَيْفَ نُصَرِّفُ الْآيَاتِ لَعَلَّهُمْ يَفْقَهُونَ
65 Айтинг: «У сизларга устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга ёки сизларни гуруҳ-гуруҳ қилиб аралаштириб юбориб, айримларингизга айримларингизнинг зарарини тоттириб қўйишга қодирдир». Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга боқинг. Шоядки, улар англаб етсалар.
٦٦ وَكَذَّبَ بِهِ قَوْمُكَ وَهُوَ الْحَقُّ ۚ قُلْ لَسْتُ عَلَيْكُمْ بِوَكِيلٍ
66 Қавмингиз уни ёлғонга чиқарди. Ҳолбуки, у ҳақдир. Айтинг: «Мен сизларга вакил эмасман».
٦٧ لِكُلِّ نَبَإٍ مُسْتَقَرٌّ ۚ وَسَوْفَ تَعْلَمُونَ
67 «Ҳар бир хабарнинг ўз ўрни бор. Яқинда биласизлар».
٦٨ وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّىٰ يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ ۚ وَإِمَّا يُنْسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلَا تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَىٰ مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ
68 Оятларимизни (масхара қилишга) шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга ўтмагунларича улардан юз ўгиринг! Агар шайтон эсингиздан чиқарса, эслаганингиздан кейин бу золим қавм билан бирга ўтирманг!
٦٩ وَمَا عَلَى الَّذِينَ يَتَّقُونَ مِنْ حِسَابِهِمْ مِنْ شَيْءٍ وَلَٰكِنْ ذِكْرَىٰ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ
69 Тақво қилувчилар зиммасида уларнинг ҳисобидан ҳеч нарса йўқ. Лекин эслатма бор. Шоядки, тақво қилсалар.
٧٠ وَذَرِ الَّذِينَ اتَّخَذُوا دِينَهُمْ لَعِبًا وَلَهْوًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۚ وَذَكِّرْ بِهِ أَنْ تُبْسَلَ نَفْسٌ بِمَا كَسَبَتْ لَيْسَ لَهَا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلِيٌّ وَلَا شَفِيعٌ وَإِنْ تَعْدِلْ كُلَّ عَدْلٍ لَا يُؤْخَذْ مِنْهَا ۗ أُولَٰئِكَ الَّذِينَ أُبْسِلُوا بِمَا كَسَبُوا ۖ لَهُمْ شَرَابٌ مِنْ حَمِيمٍ وَعَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْفُرُونَ
70 Динини ўйин қилиб олган, дунё ҳаётига алданиб қолган кимсаларни тарк этинг! У (Қуръон) билан эслатинг! Токи бирон жон ўзи қилган ишлари сабабли ўзи учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, оқловчи ҳам бўлмаган, бор нарсасини берса ҳам ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган амаллари сабабли ҳалокатга учраганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан ичимлик ва аламли азоб бордир.
٧١ قُلْ أَنَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُنَا وَلَا يَضُرُّنَا وَنُرَدُّ عَلَىٰ أَعْقَابِنَا بَعْدَ إِذْ هَدَانَا اللَّهُ كَالَّذِي اسْتَهْوَتْهُ الشَّيَاطِينُ فِي الْأَرْضِ حَيْرَانَ لَهُ أَصْحَابٌ يَدْعُونَهُ إِلَى الْهُدَى ائْتِنَا ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ ۖ وَأُمِرْنَا لِنُسْلِمَ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ
71 Айтинг: «Аллоҳни қўйиб, бизга фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган нарсага илтижо қиламизми? Дўстлари: «Бу ёққа кел», деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолган кимсага ўхшаб, Аллоҳ бизни ҳидоят қилганидан кейин яна ортимизга қайтариламизми?» Айтинг: «Аллоҳнинг ҳидоятигина чин ҳидоятдир. Барча оламлар Парвардигорига бўйсунишга буюрилганмиз».
٧٢ وَأَنْ أَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَاتَّقُوهُ ۚ وَهُوَ الَّذِي إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
72 «Ҳамда намозни тўкис адо этингиз ва Ундан қўрқингиз. У шундай Зотки, (ҳаммангиз) Унинг ҳузурида тўпланасизлар».
٧٣ وَهُوَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ ۖ وَيَوْمَ يَقُولُ كُنْ فَيَكُونُ ۚ قَوْلُهُ الْحَقُّ ۚ وَلَهُ الْمُلْكُ يَوْمَ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ ۚ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ ۚ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ
73 У осмонлару ерни ҳақ ила яратган Зотдир. (Қиёмат) куни «Бўл», деган заҳоти (ҳоҳлаган нарсаси дарҳол) бажарилар. Унинг гапи ҳақдир. Сур чалинадиган куни подшоҳлик ёлғиз Уникидир. У ғайбу шаҳодатни билувчидир. У Ҳаким ва Хабардор Зотдир.
٧٤ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ آزَرَ أَتَتَّخِذُ أَصْنَامًا آلِهَةً ۖ إِنِّي أَرَاكَ وَقَوْمَكَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ
74 Эсланг, Иброҳим отаси Озарга: «Бутларни худо қилиб оляпсизми? Мен сизни ва қавмингизни очиқ залолатда, деб биламан», деган эди.
٧٥ وَكَذَٰلِكَ نُرِي إِبْرَاهِيمَ مَلَكُوتَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلِيَكُونَ مِنَ الْمُوقِنِينَ
75 Шундай қилиб Иброҳимга осмонлару ер мулкини кўрсатурмиз. Токи у аниқ ишонувчилардан бўлсин.
٧٦ فَلَمَّا جَنَّ عَلَيْهِ اللَّيْلُ رَأَىٰ كَوْكَبًا ۖ قَالَ هَٰذَا رَبِّي ۖ فَلَمَّا أَفَلَ قَالَ لَا أُحِبُّ الْآفِلِينَ
76 Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ботиб кетгач: «Ботиб кетувчиларни ёқтирмайман», деди.
٧٧ فَلَمَّا رَأَى الْقَمَرَ بَازِغًا قَالَ هَٰذَا رَبِّي ۖ فَلَمَّا أَفَلَ قَالَ لَئِنْ لَمْ يَهْدِنِي رَبِّي لَأَكُونَنَّ مِنَ الْقَوْمِ الضَّالِّينَ
77 Чиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ҳам ботиб кетгач: «Парвардигорим мени ҳидоят қилмаса, аниқ йўлдан озган қавмдан бўлиб қолурман», деди.
٧٨ فَلَمَّا رَأَى الشَّمْسَ بَازِغَةً قَالَ هَٰذَا رَبِّي هَٰذَا أَكْبَرُ ۖ فَلَمَّا أَفَلَتْ قَالَ يَا قَوْمِ إِنِّي بَرِيءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ
78 Чиқаётган қуёшни кўргач: «Мана шу Парвардигорим. Бу каттароқ», деди. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизлар келтираётган ширкдан покман», деди.
٧٩ إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا ۖ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
79 «Мен ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда юзимни осмонлару ерни яратган Зотга бурдим ва мен мушриклардан эмасман», деди.
٨٠ وَحَاجَّهُ قَوْمُهُ ۚ قَالَ أَتُحَاجُّونِّي فِي اللَّهِ وَقَدْ هَدَانِ ۚ وَلَا أَخَافُ مَا تُشْرِكُونَ بِهِ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ رَبِّي شَيْئًا ۗ وَسِعَ رَبِّي كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًا ۗ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ
80 Қавми у билан тортишган эди: «Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ҳолбуки, У мени ҳидоят қилди. Мен сизлар келтираётган ширк (бутлар)дан қўрқмайман. Парвардигорим хоҳлаган нарсагина (бўлур). Парвардигорим барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?!» - деди.
٨١ وَكَيْفَ أَخَافُ مَا أَشْرَكْتُمْ وَلَا تَخَافُونَ أَنَّكُمْ أَشْرَكْتُمْ بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا ۚ فَأَيُّ الْفَرِيقَيْنِ أَحَقُّ بِالْأَمْنِ ۖ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
81 «Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ хотиржам бўлишга ҳақлироқ?»
٨٢ الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَٰئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ
82 Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар.
٨٣ وَتِلْكَ حُجَّتُنَا آتَيْنَاهَا إِبْرَاهِيمَ عَلَىٰ قَوْمِهِ ۚ نَرْفَعُ دَرَجَاتٍ مَنْ نَشَاءُ ۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ
83 Ана ўша Иброҳимга қавмига қарши берган ҳужжатимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Парвардигорингиз ҳикматли ва яхши билимдон Зотдир.
٨٤ وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ ۚ كُلًّا هَدَيْنَا ۚ وَنُوحًا هَدَيْنَا مِنْ قَبْلُ ۖ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِ دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَارُونَ ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ
84 Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни ҳам (ҳидоят қилдик). Муҳсинларни (ишни пухта, бекаму кўст бажарадиганларни) ана шундай мукофотлаймиз.
٨٥ وَزَكَرِيَّا وَيَحْيَىٰ وَعِيسَىٰ وَإِلْيَاسَ ۖ كُلٌّ مِنَ الصَّالِحِينَ
85 Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир.
٨٦ وَإِسْمَاعِيلَ وَالْيَسَعَ وَيُونُسَ وَلُوطًا ۚ وَكُلًّا فَضَّلْنَا عَلَى الْعَالَمِينَ
86 Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик.
٨٧ وَمِنْ آبَائِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ وَإِخْوَانِهِمْ ۖ وَاجْتَبَيْنَاهُمْ وَهَدَيْنَاهُمْ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
87 Уларнинг ота-боболари, зурриётлари ва биродарларидан ҳам (кўпларини) ҳидоят қилдик. Уларни танлаб олиб, тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
٨٨ ذَٰلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ ۚ وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
88 Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўзи истаган бандасини унга йўллар. Ширк келтирганларида қилган ишлари аниқ ҳабата бўларди.
٨٩ أُولَٰئِكَ الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ وَالْحُكْمَ وَالنُّبُوَّةَ ۚ فَإِنْ يَكْفُرْ بِهَا هَٰؤُلَاءِ فَقَدْ وَكَّلْنَا بِهَا قَوْمًا لَيْسُوا بِهَا بِكَافِرِينَ
89 Ана ўша зотларга китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганмиз. Бас, анавилар бу оятларни инкор этадиган бўлсалар, Биз бу оятларни уларни инкор қилмайдиган қавм учун тайёрлаб қўйганмиз.
٩٠ أُولَٰئِكَ الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ ۖ فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ ۗ قُلْ لَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا ۖ إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرَىٰ لِلْعَالَمِينَ
90 Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг йўлларига эргашинг. Айтинг: «Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамайман. У оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас».
٩١ وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِذْ قَالُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ عَلَىٰ بَشَرٍ مِنْ شَيْءٍ ۗ قُلْ مَنْ أَنْزَلَ الْكِتَابَ الَّذِي جَاءَ بِهِ مُوسَىٰ نُورًا وَهُدًى لِلنَّاسِ ۖ تَجْعَلُونَهُ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا ۖ وَعُلِّمْتُمْ مَا لَمْ تَعْلَمُوا أَنْتُمْ وَلَا آبَاؤُكُمْ ۖ قُلِ اللَّهُ ۖ ثُمَّ ذَرْهُمْ فِي خَوْضِهِمْ يَلْعَبُونَ
91 Улар: «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деганларида, Аллоҳга тўғри баҳо бера олмадилар. Айтинг: «Мусо кишиларга нур ва ҳидоят қилиб олиб келган, уни сиз қоғозга ёзиб олиб, айримларини ошкор қилиб, кўпини яширган ва ўзингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» Айтинг: «Аллоҳ (туширди)». Кейин эса уларни тек қўйинг. Ўзлари шўнғиб кетган йўлларида ўйнайверсинлар.
٩٢ وَهَٰذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ مُصَدِّقُ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَلِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَىٰ وَمَنْ حَوْلَهَا ۚ وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ يُؤْمِنُونَ بِهِ ۖ وَهُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ
92 Бу бир муборак, ўзидан олдингиларни тасдиқлайдиган, Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофидагиларни огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга ишонадиганлар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини тўкис адо қиладилар.
٩٣ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا أَوْ قَالَ أُوحِيَ إِلَيَّ وَلَمْ يُوحَ إِلَيْهِ شَيْءٌ وَمَنْ قَالَ سَأُنْزِلُ مِثْلَ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ ۗ وَلَوْ تَرَىٰ إِذِ الظَّالِمُونَ فِي غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَالْمَلَائِكَةُ بَاسِطُو أَيْدِيهِمْ أَخْرِجُوا أَنْفُسَكُمُ ۖ الْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنْتُمْ تَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ غَيْرَ الْحَقِّ وَكُنْتُمْ عَنْ آيَاتِهِ تَسْتَكْبِرُونَ
93 Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам: «Менга ваҳий келди», деган ҳамда: «Аллоҳ нозил қилган нарсанинг ўхшашини мен ҳам нозил қила оламан», деб даъво қилган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Бу золимларни ўлим гирдобида қолган пайтларида ўлим фаришталари уларга қўлларини чўзиб: «Жонларингизни чиқарингиз! Бу кун Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганингиз ва мутакаббирлик қилиб, Унинг оятларидан юз ўгирганингиз учун хорлик азоби билан жазоланасизлар», деб турган пайтда бир кўрсангиз эди.
٩٤ وَلَقَدْ جِئْتُمُونَا فُرَادَىٰ كَمَا خَلَقْنَاكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَتَرَكْتُمْ مَا خَوَّلْنَاكُمْ وَرَاءَ ظُهُورِكُمْ ۖ وَمَا نَرَىٰ مَعَكُمْ شُفَعَاءَكُمُ الَّذِينَ زَعَمْتُمْ أَنَّهُمْ فِيكُمْ شُرَكَاءُ ۚ لَقَدْ تَقَطَّعَ بَيْنَكُمْ وَضَلَّ عَنْكُمْ مَا كُنْتُمْ تَزْعُمُونَ
94 Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни дастлаб қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча (Аллоҳга) шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз! Орангиз аниқ узилди. Сиз даъво қилаётган (оқловчиларингиз) ғойиб бўлди.
٩٥ إِنَّ اللَّهَ فَالِقُ الْحَبِّ وَالنَّوَىٰ ۖ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَمُخْرِجُ الْمَيِّتِ مِنَ الْحَيِّ ۚ ذَٰلِكُمُ اللَّهُ ۖ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ
95 Албатта, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб-ундиргувчидир. У Зот ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана ўша Зот Аллоҳдир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
٩٦ فَالِقُ الْإِصْبَاحِ وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَنًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ حُسْبَانًا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ
96 У тонгни ёритгувчидир. У кечани сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб ўлчови қилди. Бу ғолиб ва билимдон Зотнинг ўлчовидир.
٩٧ وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ ۗ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
97 У қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун сизларга юлдузларни яратиб қўйган Зотдир. Биладиган қавм учун оят-белгиларни батафсил баён қилиб қўйганмиз.
٩٨ وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ فَمُسْتَقَرٌّ وَمُسْتَوْدَعٌ ۗ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَفْقَهُونَ
98 У сизларни бир жондан пайдо қилган Зотдир. Бас, (сизлар учун она қорни) қароргоҳ ва (ота пушти) омонат турадиган жойдир. Англайдиган қавм учун оятларни батафсил баён қилдик.
٩٩ وَهُوَ الَّذِي أَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجْنَا بِهِ نَبَاتَ كُلِّ شَيْءٍ فَأَخْرَجْنَا مِنْهُ خَضِرًا نُخْرِجُ مِنْهُ حَبًّا مُتَرَاكِبًا وَمِنَ النَّخْلِ مِنْ طَلْعِهَا قِنْوَانٌ دَانِيَةٌ وَجَنَّاتٍ مِنْ أَعْنَابٍ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُشْتَبِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ ۗ انْظُرُوا إِلَىٰ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكُمْ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ
99 У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у билан турли хил набототларни чиқардик. Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Хурмодан, унинг новдаларидан эгилган шингиллар чиқарилур. Узум боғлари ҳамда бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Уларнинг мева туккан пайтидаги мевасига ва кейин пишган ҳолига назар солинг! Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят — белгилар бордир.
١٠٠ وَجَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ الْجِنَّ وَخَلَقَهُمْ ۖ وَخَرَقُوا لَهُ بَنِينَ وَبَنَاتٍ بِغَيْرِ عِلْمٍ ۚ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ عَمَّا يَصِفُونَ
100 Аллоҳга жинларни шерик қилдилар. Ҳолбуки, уларни Аллоҳ яратган. Илмсизлик билан: «Унинг ўғиллари ва қизлари бор», деб бўҳтон ясадилар. У Зот булар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди.
١٠١ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ وَلَدٌ وَلَمْ تَكُنْ لَهُ صَاحِبَةٌ ۖ وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ ۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
101 У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. Унинг жуфти йўқ-ку, қаёқдан боласи бўлсин! У ҳамма нарсани яратди ва У ҳамма нарсани билгувчидир.
١٠٢ ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ فَاعْبُدُوهُ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ
102 Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ундан ўзга маъбуд йўқдир. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсага Вакилдир.
١٠٣ لَا تُدْرِكُهُ الْأَبْصَارُ وَهُوَ يُدْرِكُ الْأَبْصَارَ ۖ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ
103 Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У Меҳрибон ва Хабардор Зотдир.
١٠٤ قَدْ جَاءَكُمْ بَصَائِرُ مِنْ رَبِّكُمْ ۖ فَمَنْ أَبْصَرَ فَلِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ عَمِيَ فَعَلَيْهَا ۚ وَمَا أَنَا عَلَيْكُمْ بِحَفِيظٍ
104 Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келди. Ким кўрса, ўзига фойда. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман.
١٠٥ وَكَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ الْآيَاتِ وَلِيَقُولُوا دَرَسْتَ وَلِنُبَيِّنَهُ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
105 Шунингдек: «Ўрганиб олгансан», дейишлари ва биладиган қавмга ойдинлаштириб бериш учун оятларни баён қилурмиз.
١٠٦ اتَّبِعْ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ
106 Парвардигорингиздан сизга ваҳий қилинган нарсага эргашинг! Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Мушриклардан юз ўгиринг!
١٠٧ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا أَشْرَكُوا ۗ وَمَا جَعَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظًا ۖ وَمَا أَنْتَ عَلَيْهِمْ بِوَكِيلٍ
107 Аллоҳ хоҳлаганида ширк келтирмас эдилар. Биз сизни уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Сиз уларга вакил ҳам эмассиз.
١٠٨ وَلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِمْ مَرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
108 Уларнинг Аллоҳдан ўзга сиғинадиган (бут)ларини сўкмангиз. Бас, билмасдан ҳадларидан ошиб, Аллоҳни сўкиб қўймасинлар. Шунингдек, ҳар бир умматга амалини чиройли кўрсатиб қўйдик. Кейин эса қайтиб борар жойлари Парвардигорларигадир. Бас, У қилиб юрган ишларининг хабарини берур.
١٠٩ وَأَقْسَمُوا بِاللَّهِ جَهْدَ أَيْمَانِهِمْ لَئِنْ جَاءَتْهُمْ آيَةٌ لَيُؤْمِنُنَّ بِهَا ۚ قُلْ إِنَّمَا الْآيَاتُ عِنْدَ اللَّهِ ۖ وَمَا يُشْعِرُكُمْ أَنَّهَا إِذَا جَاءَتْ لَا يُؤْمِنُونَ
109 Улар агар бирон оят — мўъжиза келса, албатта, иймон келтиришлари ҳақида жон-жаҳдлари билан Аллоҳ номига қасам ичдилар. Айтинг: «Оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир». Қаердан билурсизлар, (эҳтимол) оят келган вақтда ҳам иймон келтирмаслар?
١١٠ وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ كَمَا لَمْ يُؤْمِنُوا بِهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَنَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ
110 Худди аввал-бошда унга иймон келтирмаганларидек, уларнинг дил ва кўзларини буриб қўюрмиз ва ўз туғёнларида эсанкираб юришларига қўйиб берурмиз.
١١١ وَلَوْ أَنَّنَا نَزَّلْنَا إِلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةَ وَكَلَّمَهُمُ الْمَوْتَىٰ وَحَشَرْنَا عَلَيْهِمْ كُلَّ شَيْءٍ قُبُلًا مَا كَانُوا لِيُؤْمِنُوا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ يَجْهَلُونَ
111 Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар.
١١٢ وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا شَيَاطِينَ الْإِنْسِ وَالْجِنِّ يُوحِي بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ زُخْرُفَ الْقَوْلِ غُرُورًا ۚ وَلَوْ شَاءَ رَبُّكَ مَا فَعَلُوهُ ۖ فَذَرْهُمْ وَمَا يَفْتَرُونَ
112 Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун жимжимадор сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган бўҳтонларига ташлаб қўяверинг!
١١٣ وَلِتَصْغَىٰ إِلَيْهِ أَفْئِدَةُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَلِيَرْضَوْهُ وَلِيَقْتَرِفُوا مَا هُمْ مُقْتَرِفُونَ
113 Ундай сўзларга охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг диллари мойил бўлиши учун ва ўша сўзларга рози бўлишиб, ўзлари қилмоқчи бўлган гуноҳларини қилишлари учун (у шайтонлар васваса қиладилар).
١١٤ أَفَغَيْرَ اللَّهِ أَبْتَغِي حَكَمًا وَهُوَ الَّذِي أَنْزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلًا ۚ وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْلَمُونَ أَنَّهُ مُنَزَّلٌ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ ۖ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ
114 Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил нозил қилди. Биз китоб берганлар унинг Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган ҳақ эканини яхши биладилар. Бас, асло шак-шубҳа қилгувчилардан бўлманг!
١١٥ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقًا وَعَدْلًا ۚ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ ۚ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
115 Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини ўзгартиргувчи йўқдир. У Эшитгувчи, Билгувчидир.
١١٦ وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ
116 Ер юзидаги кимсаларнинг кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Улар фақат гумонларгагина эргашадилар. Улар фақат ёлғон сўзлайдилар.
١١٧ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ مَنْ يَضِلُّ عَنْ سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
117 Албатта, Парвардигорингиз Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳақ йўлда юргувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
١١٨ فَكُلُوا مِمَّا ذُكِرَ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ إِنْ كُنْتُمْ بِآيَاتِهِ مُؤْمِنِينَ
118 Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан еяверинглар.
١١٩ وَمَا لَكُمْ أَلَّا تَأْكُلُوا مِمَّا ذُكِرَ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ وَقَدْ فَصَّلَ لَكُمْ مَا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ إِلَّا مَا اضْطُرِرْتُمْ إِلَيْهِ ۗ وَإِنَّ كَثِيرًا لَيُضِلُّونَ بِأَهْوَائِهِمْ بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِالْمُعْتَدِينَ
119 Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтилган нарсани емайсизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Мажбур бўлиб қолган ҳолатингиз бундан мустасно. Албатта, кўпчилик билмасдан ҳою ҳаваслари ила адаштирурлар. Албатта, Парвардигорингиз тажовузкорларни яхши билгувчидир.
١٢٠ وَذَرُوا ظَاهِرَ الْإِثْمِ وَبَاطِنَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَكْسِبُونَ الْإِثْمَ سَيُجْزَوْنَ بِمَا كَانُوا يَقْتَرِفُونَ
120 Гуноҳнинг ошкорасини ҳам, яширинини ҳам ташлангиз! Гуноҳ қилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар.
١٢١ وَلَا تَأْكُلُوا مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ ۗ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَىٰ أَوْلِيَائِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ ۖ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ
121 Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсалардан еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, сизлар ҳам мушриклардан бўлурсизлар.
١٢٢ أَوَمَنْ كَانَ مَيْتًا فَأَحْيَيْنَاهُ وَجَعَلْنَا لَهُ نُورًا يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ كَمَنْ مَثَلُهُ فِي الظُّلُمَاتِ لَيْسَ بِخَارِجٍ مِنْهَا ۚ كَذَٰلِكَ زُيِّنَ لِلْكَافِرِينَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
122 Аввал ўлик бўлган, сўнгра биз уни тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни бериб қўйганимиз бир киши зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! Шунингдек, кофирларга ҳам қилаётган амаллари чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди.
١٢٣ وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَا فِي كُلِّ قَرْيَةٍ أَكَابِرَ مُجْرِمِيهَا لِيَمْكُرُوا فِيهَا ۖ وَمَا يَمْكُرُونَ إِلَّا بِأَنْفُسِهِمْ وَمَا يَشْعُرُونَ
123 Шунингдек, ҳар бир қишлоқда ўша жойнинг катталарини ҳийла-найранглар қиладиган жиноятчилар қилиб қўйдик. Улар фақат ўзларинигина алдайдилар, холос, лекин ўзлари сезмайдилар.
١٢٤ وَإِذَا جَاءَتْهُمْ آيَةٌ قَالُوا لَنْ نُؤْمِنَ حَتَّىٰ نُؤْتَىٰ مِثْلَ مَا أُوتِيَ رُسُلُ اللَّهِ ۘ اللَّهُ أَعْلَمُ حَيْثُ يَجْعَلُ رِسَالَتَهُ ۗ سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ
124 Қачон уларга бирон оят келса: «То Аллоҳнинг пайғамбарларига берилган оятларга ўхшаш оятлар бизга ҳам берилмагунча ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дейдилар. Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ билгувчидир. Яқинда бундай жиноятчиларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир.
١٢٥ فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهْدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ ۖ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْعَلُ اللَّهُ الرِّجْسَ عَلَى الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ
125 Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни хоҳласа, унинг қалбини Исломга очиб қўяди. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяди. Шунингдек, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларни азобга гирифтор қилур.
١٢٦ وَهَٰذَا صِرَاطُ رَبِّكَ مُسْتَقِيمًا ۗ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ
126 Мана шу Парвардигорингизнинг тўғри йўлидир. Ибрат олувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик.
١٢٧ لَهُمْ دَارُ السَّلَامِ عِنْدَ رَبِّهِمْ ۖ وَهُوَ وَلِيُّهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
127 Улар учун Парвардигорлари ҳузурида дорус-салом бордир. Қилиб ўтган яхши амаллари сабабли У Зот уларнинг дўстидир.
١٢٨ وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعًا يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ قَدِ اسْتَكْثَرْتُمْ مِنَ الْإِنْسِ ۖ وَقَالَ أَوْلِيَاؤُهُمْ مِنَ الْإِنْسِ رَبَّنَا اسْتَمْتَعَ بَعْضُنَا بِبَعْضٍ وَبَلَغْنَا أَجَلَنَا الَّذِي أَجَّلْتَ لَنَا ۚ قَالَ النَّارُ مَثْوَاكُمْ خَالِدِينَ فِيهَا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ ۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ
128 (Эсланг, Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз)», дер. Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик ва Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик», деганларида Аллоҳ айтур: «Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қолурсиз, фақат Аллоҳнинг истагани бундан мустасно». Албатта, Парвардигорингиз Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
١٢٩ وَكَذَٰلِكَ نُوَلِّي بَعْضَ الظَّالِمِينَ بَعْضًا بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
129 Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз.
١٣٠ يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ أَلَمْ يَأْتِكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي وَيُنْذِرُونَكُمْ لِقَاءَ يَوْمِكُمْ هَٰذَا ۚ قَالُوا شَهِدْنَا عَلَىٰ أَنْفُسِنَا ۖ وَغَرَّتْهُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَشَهِدُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ أَنَّهُمْ كَانُوا كَافِرِينَ
130 Эй жин ва инс жамоаси, сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Менинг оятларимни сўзлаб бермадими ва сизларни мана шу кунингиздаги учрашувдан огоҳлантирмадиларми? Дедилар: «Ўзимизнинг зиёнимизга гувоҳмиз». Уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди ва ўзларига қарши кофир бўлганларига гувоҳлик бердилар.
١٣١ ذَٰلِكَ أَنْ لَمْ يَكُنْ رَبُّكَ مُهْلِكَ الْقُرَىٰ بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا غَافِلُونَ
131 Бунга сабаб Парвардигорингизнинг аҳолиси ғофил бўлган қишлоқ-шаҳарларни зулм билан ҳалок қилгувчи эмаслигидир.
١٣٢ وَلِكُلٍّ دَرَجَاتٌ مِمَّا عَمِلُوا ۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ
132 Ҳар ким учун қилган амалларидан даражот-савоблар бор. Парвардигорингиз уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир.
١٣٣ وَرَبُّكَ الْغَنِيُّ ذُو الرَّحْمَةِ ۚ إِنْ يَشَأْ يُذْهِبْكُمْ وَيَسْتَخْلِفْ مِنْ بَعْدِكُمْ مَا يَشَاءُ كَمَا أَنْشَأَكُمْ مِنْ ذُرِّيَّةِ قَوْمٍ آخَرِينَ
133 Парвардигорингиз Беҳожат ва Меҳрибондир. Истаса, худди сизларни бошқа қавмнинг зурриётидан пайдо қилгани каби сизларни ҳам кетказиб, ортингиздан истаганини ўринбосар қилиб олиб келур.
١٣٤ إِنَّ مَا تُوعَدُونَ لَآتٍ ۖ وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ
134 Албатта, сизларга ваъда қилинаётган нарса келувчидир. Сизлар эса У Зотни ожиз қолдирувчи эмассиз.
١٣٥ قُلْ يَا قَوْمِ اعْمَلُوا عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنِّي عَامِلٌ ۖ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَنْ تَكُونُ لَهُ عَاقِبَةُ الدَّارِ ۗ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ
135 Айтинг: «Эй қавмим, жойингиздан жилмай, амалингизни қилаверинг. Мен ҳам ўз ишимни қилавераман. Яқинда (охират) диёридаги оқибат кимники бўлишини билиб олурсиз. Албатта, золимлар нажот топмаслар».
١٣٦ وَجَعَلُوا لِلَّهِ مِمَّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالْأَنْعَامِ نَصِيبًا فَقَالُوا هَٰذَا لِلَّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَٰذَا لِشُرَكَائِنَا ۖ فَمَا كَانَ لِشُرَكَائِهِمْ فَلَا يَصِلُ إِلَى اللَّهِ ۖ وَمَا كَانَ لِلَّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَىٰ شُرَكَائِهِمْ ۗ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ
136 Аллоҳ учун Унинг Ўзи яратган экин ва чорвалардан бир улуш ажратиб, ўзларича: «Бу Аллоҳ учун, бу эса бутларимиз учун», дедилар. Энди бутлари учун бўлган улуш Аллоҳга етиб бормайди. Аллоҳ учун бўлган улуш эса бутларига етиб бораверади. Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а!
١٣٧ وَكَذَٰلِكَ زَيَّنَ لِكَثِيرٍ مِنَ الْمُشْرِكِينَ قَتْلَ أَوْلَادِهِمْ شُرَكَاؤُهُمْ لِيُرْدُوهُمْ وَلِيَلْبِسُوا عَلَيْهِمْ دِينَهُمْ ۖ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا فَعَلُوهُ ۖ فَذَرْهُمْ وَمَا يَفْتَرُونَ
137 Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириб юбориш учун болаларини ўлдиришни чиройли қилиб кўрсатди. Аллоҳ хоҳлаганида бундай қилмаган бўлардилар. Бас, уларни туҳмат-бўҳтонлари билан тарк қилинг!
١٣٨ وَقَالُوا هَٰذِهِ أَنْعَامٌ وَحَرْثٌ حِجْرٌ لَا يَطْعَمُهَا إِلَّا مَنْ نَشَاءُ بِزَعْمِهِمْ وَأَنْعَامٌ حُرِّمَتْ ظُهُورُهَا وَأَنْعَامٌ لَا يَذْكُرُونَ اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا افْتِرَاءً عَلَيْهِ ۚ سَيَجْزِيهِمْ بِمَا كَانُوا يَفْتَرُونَ
138 Улар ўзларича дедилар: «Мана бу ҳайвон ва экинлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейдилар. Бу ҳайвонларни эса миниш ҳаром қилинган». Улар ҳайвонларни (сўйишда) Аллоҳга туҳмат қилиб, У Зотнинг номини зикр қилмайдилар. Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак.
١٣٩ وَقَالُوا مَا فِي بُطُونِ هَٰذِهِ الْأَنْعَامِ خَالِصَةٌ لِذُكُورِنَا وَمُحَرَّمٌ عَلَىٰ أَزْوَاجِنَا ۖ وَإِنْ يَكُنْ مَيْتَةً فَهُمْ فِيهِ شُرَكَاءُ ۚ سَيَجْزِيهِمْ وَصْفَهُمْ ۚ إِنَّهُ حَكِيمٌ عَلِيمٌ
139 Улар: «Мана бу ҳайвонларнинг қоринларидаги нарсалар фақат эркакларимиз учундир, хотинларимизга эса ҳаромдир», дедилар. Агар у нарса ўлик бўлса, у ҳолда ҳаммалари шерикдирлар. Яқинда бундай сифатлаганлари учун уларга Ўзи жазо беражак. Албатта, У Ҳаким ва Алим Зотдир.
١٤٠ قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ قَتَلُوا أَوْلَادَهُمْ سَفَهًا بِغَيْرِ عِلْمٍ وَحَرَّمُوا مَا رَزَقَهُمُ اللَّهُ افْتِرَاءً عَلَى اللَّهِ ۚ قَدْ ضَلُّوا وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ
140 Ақлсизлик қилиб, нодонлик билан ўз фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиён кўрдилар. Улар аниқ адашдилар ва ҳидоят топганлардан бўлмадилар.
١٤١ وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ ۚ كُلُوا مِنْ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ ۖ وَلَا تُسْرِفُوا ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
141 У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган Зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас.
١٤٢ وَمِنَ الْأَنْعَامِ حَمُولَةً وَفَرْشًا ۚ كُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ ۚ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
142 Ва чорвалардан юк ташувчиларни ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқ душмандир.
١٤٣ ثَمَانِيَةَ أَزْوَاجٍ ۖ مِنَ الضَّأْنِ اثْنَيْنِ وَمِنَ الْمَعْزِ اثْنَيْنِ ۗ قُلْ آلذَّكَرَيْنِ حَرَّمَ أَمِ الْأُنْثَيَيْنِ أَمَّا اشْتَمَلَتْ عَلَيْهِ أَرْحَامُ الْأُنْثَيَيْنِ ۖ نَبِّئُونِي بِعِلْمٍ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
143 Саккиз жуфт (пайдо қилди): қўйдан иккини (эркак-урғочи) ва эчкидан иккини. Айтинг: «Иккала эркагини ҳаром қилганми ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларидаги ҳомиланими?! Агар ростгўй бўлсангизлар, илмий қилиб хабарини беринглар-чи?»
١٤٤ وَمِنَ الْإِبِلِ اثْنَيْنِ وَمِنَ الْبَقَرِ اثْنَيْنِ ۗ قُلْ آلذَّكَرَيْنِ حَرَّمَ أَمِ الْأُنْثَيَيْنِ أَمَّا اشْتَمَلَتْ عَلَيْهِ أَرْحَامُ الْأُنْثَيَيْنِ ۖ أَمْ كُنْتُمْ شُهَدَاءَ إِذْ وَصَّاكُمُ اللَّهُ بِهَٰذَا ۚ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا لِيُضِلَّ النَّاسَ بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
144 Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди). Айтинг: «Иккала эркагини ҳаром қилганми ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларидаги ҳомиланими?! Ёки Аллоҳ сизларга шуни буюрганда гувоҳ бўлганмидингиз? Билиб-билмасдан одамларни йўлдан уриш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас».
١٤٥ قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ ۚ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
145 Айтинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчилар учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлакса ё тўкилган қон ёки тўнғиз гўшти бундан мустасно. Чунки улар нажасдир. Ёхуд фосиқлик билан Аллоҳдан ўзга учун атаб сўйилган (ҳайвон) ҳам ҳаромдир. Бас, ким зулм қилмасдан, ҳаддан ошмасдан, (ейишга) мажбур бўлиб қолса, Парвардигорингиз Мағфиратли, Меҳрибондир».
١٤٦ وَعَلَى الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا كُلَّ ذِي ظُفُرٍ ۖ وَمِنَ الْبَقَرِ وَالْغَنَمِ حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ شُحُومَهُمَا إِلَّا مَا حَمَلَتْ ظُهُورُهُمَا أَوِ الْحَوَايَا أَوْ مَا اخْتَلَطَ بِعَظْمٍ ۚ ذَٰلِكَ جَزَيْنَاهُمْ بِبَغْيِهِمْ ۖ وَإِنَّا لَصَادِقُونَ
146 Яҳудий бўлган кимсаларга барча ой туёқли ҳайвонларни ҳаром қилдик. Мол, қўйдан эса улар учун ёғларини ҳаром қилдик. Биқинларидаги ё ичларидаги ёки суякка аралашган ёғларгина бундан мустасно. Зулмлари туфайли уларни шундай жазоладик. Албатта, Биз рост сўзлагувчимиз.
١٤٧ فَإِنْ كَذَّبُوكَ فَقُلْ رَبُّكُمْ ذُو رَحْمَةٍ وَاسِعَةٍ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُهُ عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ
147 Сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: «Парвардигорингиз чексиз меҳрибондир, аммо Унинг азоби бирон жиноятчи қавмдан қайтарилмас».
١٤٨ سَيَقُولُ الَّذِينَ أَشْرَكُوا لَوْ شَاءَ اللَّهُ مَا أَشْرَكْنَا وَلَا آبَاؤُنَا وَلَا حَرَّمْنَا مِنْ شَيْءٍ ۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ حَتَّىٰ ذَاقُوا بَأْسَنَا ۗ قُلْ هَلْ عِنْدَكُمْ مِنْ عِلْمٍ فَتُخْرِجُوهُ لَنَا ۖ إِنْ تَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ أَنْتُمْ إِلَّا تَخْرُصُونَ
148 Ҳали ширк келтирганлар: «Аллоҳ истаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмаган бўлар эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», – дейдилар. Шунингдек, улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар ёлғончига чиқариб турганлар. Айтинг: «Сизларда бизга кўрсатадиган бирон илм — ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасизлар ва фақат ёлғон гапирмоқдасизлар».
١٤٩ قُلْ فَلِلَّهِ الْحُجَّةُ الْبَالِغَةُ ۖ فَلَوْ شَاءَ لَهَدَاكُمْ أَجْمَعِينَ
149 Айтинг: «Етук ҳужжат Аллоҳникидир. Агар хоҳлаганида ҳаммангизни ҳидоятга солган бўлар эди».
١٥٠ قُلْ هَلُمَّ شُهَدَاءَكُمُ الَّذِينَ يَشْهَدُونَ أَنَّ اللَّهَ حَرَّمَ هَٰذَا ۖ فَإِنْ شَهِدُوا فَلَا تَشْهَدْ مَعَهُمْ ۚ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَهُمْ بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ
150 Айтинг: «Мана шуларни Аллоҳ ҳаром қилганига гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтирингиз!» Гарчи улар гувоҳлик берсалар ҳам, сиз улар билан гувоҳлик берманг. Бизнииг оятларимизни ёлғон дейдиган, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Улар Парвардигорларига ширк келтирадилар.
١٥١ قُلْ تَعَالَوْا أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ ۖ أَلَّا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ۖ وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ مِنْ إِمْلَاقٍ ۖ نَحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ ۖ وَلَا تَقْرَبُوا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ ۖ وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
151 Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У Зотга бирон нарсани шерик қилмангиз, ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз, — сизларни ҳам, уларни ҳам Биз ризқлантирурмиз, — бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз. Ҳақли тарзда бўлганлари бундан мустасно. Сизларни шу ишларга буюрди. Шояд, ақл юритсангизлар».
١٥٢ وَلَا تَقْرَبُوا مَالَ الْيَتِيمِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّىٰ يَبْلُغَ أَشُدَّهُ ۖ وَأَوْفُوا الْكَيْلَ وَالْمِيزَانَ بِالْقِسْطِ ۖ لَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَإِذَا قُلْتُمْ فَاعْدِلُوا وَلَوْ كَانَ ذَا قُرْبَىٰ ۖ وَبِعَهْدِ اللَّهِ أَوْفُوا ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
152 Етимнинг молига то вояга етгунига қадар яқинлаша кўрмангиз! Энг чиройли йўл билан бўлса, зарари йўқ. Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламаймиз. Гапирганингизда гарчи қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилингиз! Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Сизларни шунга буюрди. Шояд, эслатма-насиҳат олсангизлар.
١٥٣ وَأَنَّ هَٰذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
153 Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашингиз! (Бошқа) йўлларга эргашмангиз! Яна улар сизларни Аллоҳнинг йўлидан ажратиб қўймасин. Сизларни шунга буюрди. Шояд, тақво қилсангизлар.
١٥٤ ثُمَّ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ تَمَامًا عَلَى الَّذِي أَحْسَنَ وَتَفْصِيلًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لَعَلَّهُمْ بِلِقَاءِ رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَ
154 Муҳсинларга (ишни пухта бажарувчиларга неъматимизни) тўла қилиб бериш ва барча нарсани муфассал баён қилиш учун ҳидоят ва раҳмат қилиб, Мусога Китобни ато этдик. Шояд, Парвардигорларига рўбару бўлишларига иймон келтирсалар.
١٥٥ وَهَٰذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
155 Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар ва тақво қилинглар. Шояд, раҳм қилинсангизлар.
١٥٦ أَنْ تَقُولُوا إِنَّمَا أُنْزِلَ الْكِتَابُ عَلَىٰ طَائِفَتَيْنِ مِنْ قَبْلِنَا وَإِنْ كُنَّا عَنْ دِرَاسَتِهِمْ لَغَافِلِينَ
156 «Биздан аввалги икки тоифага китоб туширилган, уларнинг дарсларидан ғофилмиз», демасликларингиз учун.
١٥٧ أَوْ تَقُولُوا لَوْ أَنَّا أُنْزِلَ عَلَيْنَا الْكِتَابُ لَكُنَّا أَهْدَىٰ مِنْهُمْ ۚ فَقَدْ جَاءَكُمْ بَيِّنَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ ۚ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ كَذَّبَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَصَدَفَ عَنْهَا ۗ سَنَجْزِي الَّذِينَ يَصْدِفُونَ عَنْ آيَاتِنَا سُوءَ الْعَذَابِ بِمَا كَانُوا يَصْدِفُونَ
157 Ёки: «Бизга ҳам китоб туширилганда эди, улардан кўра ҳидоятлироқ бўлар эдик», демасликларингиз учун сизга Парвардигорингиздан очиқ ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Яқинда оятларимиздан юз ўгирганларни юз ўгирганлари туфайли ёмон азоб билан жазолагаймиз.
١٥٨ هَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا أَنْ تَأْتِيَهُمُ الْمَلَائِكَةُ أَوْ يَأْتِيَ رَبُّكَ أَوْ يَأْتِيَ بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ ۗ يَوْمَ يَأْتِي بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِنْ قَبْلُ أَوْ كَسَبَتْ فِي إِيمَانِهَا خَيْرًا ۗ قُلِ انْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ
158 Улар фақат фаришталар келишини ё Парвардигорингизнинг келишини ёки Парвардигорингизнинг оятларидан айримлари келишини кутмоқдалар, холос. Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда олдин иймон келтирмаган ёки иймонига яраша яхшилик касб қилиб олмаган бирон жонга иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!»
١٥٩ إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا لَسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ ۚ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ
159 Динларини ҳам бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб кетган кимсаларга сизнинг ҳеч қандай алоқангиз йўқ. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин У Зот уларнинг қилиб ўтган ишларини юзларига солур.
١٦٠ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَىٰ إِلَّا مِثْلَهَا وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ
160 Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Уларга зулм қилинмас.
١٦١ قُلْ إِنَّنِي هَدَانِي رَبِّي إِلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ دِينًا قِيَمًا مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا ۚ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
161 Айтинг: «Мени Парвардигорим рост дин, ҳаниф (ҳақ йўлга мойил бўлган) Иброҳимнинг миллати бўлмиш тўғри йўлга ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди».
١٦٢ قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
162 Айтинг: «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир.
١٦٣ لَا شَرِيكَ لَهُ ۖ وَبِذَٰلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
163 У зотнинг шериги йўқдир. Мана шунга буюрилганман ва мен бўйсунувчиларнинг пешқадамиман».
١٦٤ قُلْ أَغَيْرَ اللَّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ ۚ وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا ۚ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ ۚ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمْ مَرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ
164 Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи ўзга жоннинг юкини кўтармас. Кейин қайтишингиз Парвардигорингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур.
١٦٥ وَهُوَ الَّذِي جَعَلَكُمْ خَلَائِفَ الْأَرْضِ وَرَفَعَ بَعْضَكُمْ فَوْقَ بَعْضٍ دَرَجَاتٍ لِيَبْلُوَكُمْ فِي مَا آتَاكُمْ ۗ إِنَّ رَبَّكَ سَرِيعُ الْعِقَابِ وَإِنَّهُ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
165 У сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир. Албатта, Парвардигорингиз тез жазолагувчидир ва, албатта, У Мағфиратли, Меҳрибондир».