وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الْبُرُوجِ
Буржларни ўз ичига олган осмонга қасам;
القرآن الكريمRowwad Translation Center
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الْبُرُوجِ
Буржларни ўз ичига олган осмонга қасам;
وَالْيَوْمِ الْمَوْعُودِ
Ваъда қилинган кунга қасам;
وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍ
Гувоҳ бўлувчи ва гувоҳ бўлинувчига қасам;
قُتِلَ أَصْحَابُ الْأُخْدُودِ
Чоҳ эгаларига лаънат бўлсин!
النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ
У ёқилғиси бор оловдир.
إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ
Ўзлари эса унинг атрофида ўтирибдилар.
وَهُمْ عَلَىٰ مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ
Мўминларга нисбатан қилаётган ишларига ўзлари гувоҳдирлар.
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَنْ يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
Улар мўминлардан Азиз (Қудратли, Енгилмас) ва Ҳамид (Мақтовга лойиқ) Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар.
الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
У шундай Зотки, осмонлару ернинг мулки Уникидир. Аллоҳ ҳар бир нарсага Гувоҳдир.
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, кейин тавба қилмаганларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бордир.
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ
Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир.
إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
Албатта, Парвардигорингизнинг ушлаши қаттиқдир.
إِنَّهُ هُوَ يُبْدِئُ وَيُعِيدُ
Албатта, Унинг Ўзи бошлайди ва қайтаради.
وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُ
У мағфират қилувчи, яхшиликни раво кўрувчи Зотдир.
ذُو الْعَرْشِ الْمَجِيدُ
У Арш соҳибидир. Буюкдир.
فَعَّالٌ لِمَا يُرِيدُ
Хоҳлаган ишини қилгувчидир.
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْجُنُودِ
Сизга қўшинларнинг хабари келдими?
فِرْعَوْنَ وَثَمُودَ
Фиръавн ва Самуднинг.
بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي تَكْذِيبٍ
Асло! Куфр келтирганлар ёлғонга чиқаришдадирлар.
وَاللَّهُ مِنْ وَرَائِهِمْ مُحِيطٌ
Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
بَلْ هُوَ قُرْآنٌ مَجِيدٌ
(Қуръон Карим) асло (шеър эмас)! У буюк Қуръондир.
فِي لَوْحٍ مَحْفُوظٍ
(У) Лавҳул Маҳфуздадир.