Yunus 10:23

Compare 3 Uzbek translations

فَلَمَّا أَنْجَاهُمْ إِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ ۗ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا بَغْيُكُمْ عَلَىٰ أَنْفُسِكُمْ ۖ مَتَاعَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُكُمْ فَنُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор. Бас, Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз.

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Энди қачонки Аллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ улар Ер юзида ноҳақ зулму тажовузкорлик қилурлар. Эй одамлар, бу тажовузингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. (Сизлар бу арзимас ва қисқа) ҳаёти дунё матоси(дан фойдаланмоқдасиз). Сўнгра Бизга қайтишингиз бордир. Бас, Биз сизларга қилиб ўтган амалларингизни билдирурмиз.

Alaauddin Mansour

Аллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ, улар ер юзида ноҳақ зўравонлик қилурлар. Эй одамлар, бу зўравонлигингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Кейин Бизга қайтишингиз бор. Ўшанда Биз сизларга қилиб ўтган амалларингиз ҳақида хабар берурмиз.

Rowwad Translation Center