Икковлари эшик томон чопишди. Хотин унинг кўйлагини орқасидан юлиб олди. Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди. У (хотин): «Сенинг аҳлингга ёмонлик хоҳлаганнинг жазоси фақатгина қамалмоқ ёки аламли азобдир», деди. (Хотиннинг эри келиб қолди. Нима қилиш керак? Маккор хотин ўзини йўқотмай, дарҳол ҳужумга ўтди: «Юсуф менга–сенинг аҳлингга ёмон ният билан ҳамла этди, бузуқлик қилишни хоҳлади. Энди унинг жазоси ёки қамоқ, ёки аламли азоб бўлиши керак», деди.)
Yusuf 12:25
Compare 2 Uzbek translations
وَاسْتَبَقَا الْبَابَ وَقَدَّتْ قَمِيصَهُ مِنْ دُبُرٍ وَأَلْفَيَا سَيِّدَهَا لَدَى الْبَابِ ۚ قَالَتْ مَا جَزَاءُ مَنْ أَرَادَ بِأَهْلِكَ سُوءًا إِلَّا أَنْ يُسْجَنَ أَوْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
DragHold to move · × to hide
(Иккаласи ҳам) эшик томонга чопишди ва (Зулайҳо Юсуфга етиб олиб) унинг кўйлагини орқа томондан йиртиб юборди. Эшик олдида эса (Зулайҳонинг) хожаси — эрига йўлиқиб қолишди. (Шунда Зулайҳо эрига қараб): «Сенинг оилангга ёмонлик қилмоқчи бўлган кимсанинг жазоси ё зиндон, ёки аламли азобдир», деди.