Сўнгра оят-аломатларни кўрганларидан кейин уларга уни бир муддат қамашлари аён бўлди. (Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, Азиз ва унинг атрофидагиларга, хотиннинг аҳлига Юсуфнинг беайб эканлиги аломатлари зоҳир бўлиб, кўзлари билан кўрганларидан кейин, уни бир муддат қамашлари аён бўлди. Юсуфнинг (а. с.) бошларига янги синов келди. У киши қамоққа тушди.)
Yusuf 12:35
Compare 2 Uzbek translations
ثُمَّ بَدَا لَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا رَأَوُا الْآيَاتِ لَيَسْجُنُنَّهُ حَتَّىٰ حِينٍ
DragHold to move · × to hide
Сўнгра, уларга (яъни, Миср ҳокими ва унинг одамларига Юсуф пок эканлиги ҳақидаги) оят-аломатларни кўрганларидан кейин, уни бир вақтгача (яъни, гап-сўзлар тингунча) зиндонбанд қилиб туриш маъқул кўринди.