Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди. (Яъни, Юсуфнинг кўйлагини олган карвон йўлга чиқиб, Мисрдан жўнаб кетган вақтда Яъқуб (а. с.) ҳузуридагиларга юқоридаги гапларни айтдилар. Юсуфнинг ҳиди Яъқубга (а. с.) қандай етиб борганини Аллоҳнинг ўзи билади. Лекин у кишининг гапларига олдиларида турганлар ишонмадилар.)
Yusuf 12:94
Compare 2 Uzbek translations
وَلَمَّا فَصَلَتِ الْعِيرُ قَالَ أَبُوهُمْ إِنِّي لَأَجِدُ رِيحَ يُوسُفَ ۖ لَوْلَا أَنْ تُفَنِّدُونِ
DragHold to move · × to hide
Карвон (Мисрдан) чиқиши биланоқ оталари (Яъқуб алайҳиссалом ўз уйларида туриб, ҳузуридаги кишиларга): «Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлур эдим)», деди.