Ibrahim 14:46

Compare 2 Uzbek translations

وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِنْدَ اللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِنْ كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с. а. в.), мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Дарҳақиқат, улар (яъни, Макка мушриклари) ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳ ҳузурида (маълумдир).

Alaauddin Mansour