An-Nahl 16:56

Compare 2 Uzbek translations

وَيَجْعَلُونَ لِمَا لَا يَعْلَمُونَ نَصِيبًا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ ۗ تَاللَّهِ لَتُسْأَلُنَّ عَمَّا كُنْتُمْ تَفْتَرُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Ва улар ўзлари (моҳиятини) билмаган нарсага Биз уларга берган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарса ҳақида, албатта, сўралурсиз. (Яъни, мушриклар ўзлари асл моҳиятини билмайдиган бутларига Биз берган ризқдан насиба ажратадилар. Жоҳилият пайтида мушриклар баъзи ҳайвонларни маълум бир бутларга атаб қўяр эдилар. Ўша ҳайвон аталгандан сўнг, бу фалон худонинг насибаси, деб унга алоҳида эҳтиром ила муомала қилинарди. Ўша ҳайвон минилмас, устига юк юкланмас, сути ичилмас, гўшти ҳам ейилмас эди.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Улар Биз ризқ қилиб берган нарсалардан ўзлари билмайдиган (яъни, жоҳилликлари, билимсизликлари сабабли худо деб ўйлаган) бутлари учун насиба ажратурлар. (Эй мушриклар), Аллоҳ номига қасамки, албатта сизлар ўзларингиз тўқиб-бичиб олган бутларингиз тўғрисида (Қиёмат Кунида) масъул бўлурсизлар.

Alaauddin Mansour