An-Nahl 16:84

Compare 2 Uzbek translations

وَيَوْمَ نَبْعَثُ مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا ثُمَّ لَا يُؤْذَنُ لِلَّذِينَ كَفَرُوا وَلَا هُمْ يُسْتَعْتَبُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Ҳар бир умматдан гувоҳ келтирган кунимизда, сўнгра куфр келтирганларга (узр учун) изн ҳам берилмас ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар. (Қиёматда Аллоҳ таоло ўтган умматлардан ҳар бирига ўзининг Пайғамбарини гувоҳ қилиб келтиради. Кўпчилик олдида ҳамма нарса аён бўлади. Шармандаси чиққан кофирлар, узр айтмоқчи бўладилар. Аммо узр айтишга изн берилмайди. Улар ҳаёти дунёга яна қайтарилишларини, итобдан сўнг яхши ишлари қилишларига имкон берилишини сўрайдилар. Унга ҳам изн берилмайди.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

(Қиёмат) куни ҳар бир умматдан бир гувоҳни (яъни, ўша умматнинг пайғамбарини) келтириб қўюрмиз. Сўнгра (энди) кофир бўлган кимсаларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) изн берилмас ҳамда улардан (Аллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.

Alaauddin Mansour