Al-Kahf 18:50

Compare 3 Uzbek translations

وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ ۗ أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ ۚ بِئْسَ لِلظَّالِمِينَ بَدَلًا

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Эсланг, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари), Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётларини дўст турурмисиз?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золим кимсалар учун (Аллоҳнинг ўрнига ибодат қилинадиган) нақадар ёмон «бадал ўринбосардир».

Alaauddin Mansour

Эсланг! Фаришталарга, Одамга сажда қилингиз, деганимизда (ҳаммалари) сажда қилдилар. Фақат Иблисгина (сажда қилмади). У жинлар тоифасидан эди. Парвардигорининг фармонига қарши чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, ўшани ва унинг зурриётини дўст тутасизларми? Ахир улар сизларга душман-ку. Бу золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.

Rowwad Translation Center