Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг. Ана ўшанда Роббингиздан улуғ синов бордир. (Фиръавн-қадимги Миср подшоҳининг лақаби. Яъни, ким Мисрга подшоҳ бўлса, Фиръавн бўлади. "Фиръавн аҳли" дегани Фиръавннинг одамлари демакдир. Фиръавн Бани Исроилда туғилган ўғил болаларни ўлдириб, қизларни тирик қолдириши ҳам улкан бир азоб.)
Al-Baqarah 2:49
Compare 2 Uzbek translations
وَإِذْ نَجَّيْنَاكُمْ مِنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوءَ الْعَذَابِ يُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ ۚ وَفِي ذَٰلِكُمْ بَلَاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ
DragHold to move · × to hide
Сизларни оғир азоблар билан қийнаган, ўғилларингизни сўйиб, хотинларингизни тирик қолдираётган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эсланглар. Ана ўша ишларда Парвардигорингиз томонидан буюк синов бўлганди.