Al-Anbiya 21:105

Compare 2 Uzbek translations

وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик. (Тафсирчиларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, «зикр»дан мурод–Тавротдир, шунга кўра, оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади, дейдилар. Бошқалари эса, «зикр»дан мурод–Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик, маъноси чиқади, деганлар. «Ер» ҳақида эса, баъзи уламоларимиз оддий ер кўзда тутилган десалар, бошқалари жаннат ери назарда тутилган, дейдилар. Ушбу икки хил маънони қўшиб, ҳар иккиси кўзда тутилган, деса ҳам бўлади.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Дарҳақиқат, Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз.

Alaauddin Mansour