Al-Hajj 22:17

Compare 2 Uzbek translations

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالصَّابِئِينَ وَالنَّصَارَىٰ وَالْمَجُوسَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا إِنَّ اللَّهَ يَفْصِلُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Албатта, Аллоҳ қиёмат куни иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар, насоролар, мажусийлар ва ширк келтирганлар орасида Ўзи ажрим қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир.

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Дарҳақиқат, иймон келтирган зотлар, яҳудий бўлган кимсалар, собийлар (фаришталарга сиғинувчилар), насронийлар, мажусийлар (оташпарастлар) ва мушрик бўлган кимсалар — аниқки Аллоҳ Қиёмат Кунида уларнинг ўртасини ажрим қилур (яъни, мўминларни жаннатга дохил қилур, кофирларни дўзахга гирифтор қилур). Албатта Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.

Alaauddin Mansour