У (Солиҳ): «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳм қилинсангиз», деди. (Ўзингизга азоб сўраш ўрнига, Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини тиласангиз бўлмайдими? Ана ўшанда шояд гуноҳингиз кечирилиб, Аллоҳнинг раҳматига эришсангиз, дедилар.)
An-Naml 27:46
Compare 2 Uzbek translations
قَالَ يَا قَوْمِ لِمَ تَسْتَعْجِلُونَ بِالسَّيِّئَةِ قَبْلَ الْحَسَنَةِ ۖ لَوْلَا تَسْتَغْفِرُونَ اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
DragHold to move · × to hide
(Самуд қабиласидаги кофир бўлган гуруҳ Солиҳга: «Агар чин пайғамбар бўлсанг, бизларни қўрқитаётган азобингни келтир-чи», деганларида) у айтди: «Эй қавмим, нега сизлар яхшилик-раҳматдан илгари ёмонлик-азобни шоштирмоқдасиз?! Сизларга раҳм-шафқат қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!»