Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва Биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик. (Ушбу жумла маъноси ҳақида тафсирчи уламоларимиз турли фикрларни айтганлар. Бирлари, бу жумлада Муҳаммаднинг (с. а. в.) Исро ва Меърож кечасида Мусо алайҳиссаломга рўбарў бўлишлари айтилган, деб тушунадилар. Иккинчилари, Мусо алайҳиссаломнинг Тавротга рўбарў бўлишларидир, деб айтадилар. Учинчилари эса, Мусога китоб берганимиздек, сени ҳам бир илоҳий китобга рўбарў қиламиз, деган маънода тафсир этадилар.)
As-Sajdah 32:23
Compare 2 Uzbek translations
وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَلَا تَكُنْ فِي مِرْيَةٍ مِنْ لِقَائِهِ ۖ وَجَعَلْنَاهُ هُدًى لِبَنِي إِسْرَائِيلَ
DragHold to move · × to hide
Аниқки, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этдик. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз унинг (Тавротга) рўбарў бўлганидан шубҳа-гумонда бўлманг. Биз (Тавротни) Бани Исроил (қавми) учун раҳбар-йўлбошчи қилдик.