Ya-Seen 36:75

Compare 2 Uzbek translations

لَا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَهُمْ وَهُمْ لَهُمْ جُنْدٌ مُحْضَرُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Уларнинг ёрдамига у(худо)лари қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(худо)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар. (Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Улар ўша («худо»лари) учун ҳозирланган қўшинлари бўлган ҳолларида ҳам у («худо»лар) уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар.

Alaauddin Mansour