Az-Zumar 39:22

Compare 3 Uzbek translations

أَفَمَنْ شَرَحَ اللَّهُ صَدْرَهُ لِلْإِسْلَامِ فَهُوَ عَلَىٰ نُورٍ مِنْ رَبِّهِ ۚ فَوَيْلٌ لِلْقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمْ مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ ۚ أُولَٰئِكَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб қўйган шахс ўз Роббидан бўлган нурда эмасми?! Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар.

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Ахир Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигори томонидан бир нур — ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар!

Alaauddin Mansour

Аллоҳ қалбини Ислом учун кенг қилиб қўйган киши (қалби тош инсон билан баробар бўладими)? Бас, у Парвардигори тарафидан бўлган бир нур устида-ку. Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга ҳалокат бўлсин. Ана ўшалар очиқ залолатдадир.

Rowwad Translation Center