Fussilat 41:14

Compare 3 Uzbek translations

إِذْ جَاءَتْهُمُ الرُّسُلُ مِنْ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّهَ ۖ قَالُوا لَوْ شَاءَ رَبُّنَا لَأَنْزَلَ مَلَائِكَةً فَإِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُمْ بِهِ كَافِرُونَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Ўшанда Пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманглар», деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни тушурур эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келишиб: «Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар», (деганларида), улар: «Агар Парвардигоримиз (пайғамбар юборишни) хоҳлаганида, албатта фаришталарни нозил қилган бўлур эди. Бас, (модомики сизлар фаришта эмас, балки одамзот экансизлар) бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар.

Alaauddin Mansour

Ўшанда пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келиб: «Ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилинглар», деганларида, улар: «Агар Парвардигоримиз истаса, фаришталарни туширган бўларди. Бас, биз сизлар элчилик қилиб олиб келган нарсага куфр келтиргувчилармиз», дедилар.

Rowwad Translation Center