Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббинг томонидан олдин сўз ўтмаганида, ораларида, албатта, ҳукм чиқариларди. Албатта, улар у ҳақда гумонли шакдадирлар. (Мусо алайҳиссаломнинг қавми Таврот ҳақида ихтилоф қилди. Баъзилари иймон келтирди. Баъзилари куфрга кетди. Худди Қуръонга нисбатан муносабатга ўхшаш муносабат бўлди. Агар Аллоҳ таоло қиёматда ҳисоб-китоб қилишга сўз бермаганида, китобига куфр келтирганларни, албатта, азобга дучор этар эди.)
Fussilat 41:45
Compare 2 Uzbek translations
وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَاخْتُلِفَ فِيهِ ۗ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مُرِيبٍ
DragHold to move · × to hide
Дарҳақиқат, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этганимизда, у (Таврот) ҳақида ҳам (худди Қуръон ҳақида ихтилоф қилинганидек) ихтилоф қилингандир. Агар Парвардигорингиз томонидан (барча ҳисоб-китоб Қиёмат Куни бўлиши хусусидаги) Сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни, уларга иймонсизликлари учун дарҳол жазо берилган бўлур эди). Ҳақиқатан ҳам улар (Қуръон) ҳақида шубҳа-гумондадирлар.