Muhammad 47:32

Compare 2 Uzbek translations

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَشَاقُّوا الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَىٰ لَنْ يَضُرُّوا اللَّهَ شَيْئًا وَسَيُحْبِطُ أَعْمَالَهُمْ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар ҳамда ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга қарши чиққанлар Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмаслар. Ва уларнинг амалларини У зот ҳабата қилур. (Булар у зотнинг ҳаётлик даврларида шахсларига, динларига, Қуръонларига, саҳобаларига қарши чиққанлардир. Пайғамбарнинг вафотларидан сўнг эса у кишининг динларига, шариатларига, суннатларига, даъватларига, умматларига қарши чиқанлардир.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирон зиён етказа олмаслар ва (Аллоҳ) уларнинг (пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча) амалларини беҳуда кетказур.

Alaauddin Mansour