Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар, ана ўшалар, сиддиқлардир. Ва Роббилари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларнинг ажрлари ва нурлари бор. Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, дўзах эгаларидир. (Ушбу оятда Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар, сиддиқлар, деб аталмоқда. «Сиддиқ» аслида сўзига, эътиқодига ва амалига содиқ кишиларнинг сифатидир. Улар фазл ва мартабада Пайғамбарлардан кейин турадилар. Уларнин ҳаммаларига улуғ ажр ва қиёмат зулматида йўлларини ёритиб борадиган нур бордир. Кофирларга эса дўзах рўпара қилинади.)
Al-Hadid 57:19
Compare 2 Uzbek translations
وَالَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ أُولَٰئِكَ هُمُ الصِّدِّيقُونَ ۖ وَالشُّهَدَاءُ عِنْدَ رَبِّهِمْ لَهُمْ أَجْرُهُمْ وَنُورُهُمْ ۖ وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ
DragHold to move · × to hide
Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар — ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар (яъни, жуда ростгўй зотлар) ва шаҳидлар (мақомида)дирлар. Улар учун (Охиратда) ажр-мукофотлари ва (уларнинг йўлларини ёритиб борадиган) нурлари бўлур. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — улар дўзах эгаларидир!