As-Saff 61:13

Compare 2 Uzbek translations

وَأُخْرَىٰ تُحِبُّونَهَا ۖ نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер. (Ушбу оят Қуръони каримнинг ғойибдан берган хабарларидан бўлиб, улкан мўъжиза ҳамдир. Чунки у Маккаи Мукаррама фатҳ этилишидан аввал тушган. Бундан бир оз вақтдан кейин Аллоҳ таоло ушбу оятда берган ваъдаси устидан чиқди. Аллоҳнинг ёрдами бўлиб, Макка мусулмонлар қўлига ўтди. Сўнг тезда бутун Арабистон ярим ролига Ислом дини тарқалди.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!

Alaauddin Mansour