١ن ۚ وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ
1Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)
٢مَا أَنْتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ
2Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
٣وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ
3Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.
٤وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ
4Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
٥فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ
5Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар.
٦بِأَيْيِكُمُ الْمَفْتُونُ
6Сизлардан кимда жунунлик борлигини.
٧إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
7Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.
٨فَلَا تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ
8Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
٩وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ
9Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар.
١٠وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَهِينٍ
10Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
١١هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِيمٍ
11Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
١٢مَنَّاعٍ لِلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ
12яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга.
١٣عُتُلٍّ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ
13Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа.
١٤أَنْ كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ
14Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
١٥إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ
15Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга.
١٦سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ
16Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
١٧إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ
17Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар.
١٨وَلَا يَسْتَثْنُونَ
18Ва истисно қилмадилар.
١٩فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِنْ رَبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ
19Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
٢٠فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ
20Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
٢١فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ
21Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар:
٢٢أَنِ اغْدُوا عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَارِمِينَ
22«Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб.
٢٣فَانْطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ
23Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар.
٢٤أَنْ لَا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُمْ مِسْكِينٌ
24«Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб.
٢٥وَغَدَوْا عَلَىٰ حَرْدٍ قَادِرِينَ
25Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
٢٦فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ
26Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
٢٧بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ
27Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар.
٢٨قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُلْ لَكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ
28Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди.
٢٩قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ
29Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар.
٣٠فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ
30Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар.
٣١قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ
31Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
٣٢عَسَىٰ رَبُّنَا أَنْ يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِنْهَا إِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا رَاغِبُونَ
32Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
٣٣كَذَٰلِكَ الْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
33Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир.
٣٤إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ
34Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.
٣٥أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ
35Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!
٣٦مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
36Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!
٣٧أَمْ لَكُمْ كِتَابٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ
37Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
٣٨إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ
38Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!
٣٩أَمْ لَكُمْ أَيْمَانٌ عَلَيْنَا بَالِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ
39Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?!
٤٠سَلْهُمْ أَيُّهُمْ بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ
40Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
٤١أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ فَلْيَأْتُوا بِشُرَكَائِهِمْ إِنْ كَانُوا صَادِقِينَ
41Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
٤٢يَوْمَ يُكْشَفُ عَنْ سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ
42Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. (Бу, қиёмат кунидир. Оғир ҳолатда қолиб қочишга уринган одам ҳалақит бермасин, деб иштонини шимариб, болдирини очиб олади.
٤٣خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۖ وَقَدْ كَانُوا يُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ
43Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
٤٤فَذَرْنِي وَمَنْ يُكَذِّبُ بِهَٰذَا الْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ
44Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
٤٥وَأُمْلِي لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ
45Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
٤٦أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُمْ مِنْ مَغْرَمٍ مُثْقَلُونَ
46Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми?
٤٧أَمْ عِنْدَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ
47Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми?
٤٨فَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُنْ كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ
48Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
٤٩لَوْلَا أَنْ تَدَارَكَهُ نِعْمَةٌ مِنْ رَبِّهِ لَنُبِذَ بِالْعَرَاءِ وَهُوَ مَذْمُومٌ
49Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.
٥٠فَاجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَجَعَلَهُ مِنَ الصَّالِحِينَ
50Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
٥١وَإِنْ يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُ لَمَجْنُونٌ
51Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.
٥٢وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِلْعَالَمِينَ
52Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас.