Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас.
Al-Haqqah 69:47
Compare 2 Uzbek translations
فَمَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَاجِزِينَ
DragHold to move · × to hide
У ҳолда сизлардан бирон киши ундан (яъни, пайғамбардан ҳалокатни) тўса олгувчи бўлмас эди. (Бас, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Аллоҳнинг каломига ўз томонидан бирон сўз қўшмагани, балки зиммасидаги омонат-пайғамбарликни ҳалол адо қилиб келаётгани учун ҳам сизларнинг орангизда соғ-омон ҳаёт кечирмоқда, акс ҳолда Аллоҳ уни ҳалок қилган бўлур эди. Бу Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларининг яна бир ёрқин далилидир).