Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.)
Nuh 71:24
Compare 2 Uzbek translations
وَقَدْ أَضَلُّوا كَثِيرًا ۖ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا ضَلَالًا
DragHold to move · × to hide
«Дарҳақиқат, улар (яъни, Нуҳ қавмининг бой-бадавлат бошлиқлари) кўп (кишилар)ни йўлдан оздирдилар. (Парвардигорим), бу золим кимсаларга фақат гумроҳликни зиёда қилгин», (деди Нуҳ).