Al-Jinn 72:28

Compare 2 Uzbek translations

لِيَعْلَمَ أَنْ قَدْ أَبْلَغُوا رِسَالَاتِ رَبِّهِمْ وَأَحَاطَ بِمَا لَدَيْهِمْ وَأَحْصَىٰ كُلَّ شَيْءٍ عَدَدًا

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Пайғамбарлар ўз Роббилари рисолаларини дарҳақиқат етказганликларини билиш учун ва Аллоҳ бандалар ҳузуридаги барча нарсани ихота қилиб олганлигини ва ҳамма нарсани адади, ҳисобини қилганлигини билиш учун», деб айт. (Пайғамбарлар муҳофазаси учун қўйилган фаришталар бир йўла, уларнинг Аллоҳнинг динини одамларга қандоқ етказаётганларига гувоҳ ҳам бўлиб турадилар. Аллоҳ ҳамма нарсани Ўз ихтиёрига олиб ўрагани, ҳамма нарсанинг ҳисоб-китобини қилиб туришига ҳам шоҳиддирлар.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Токи (пайғамбарлар) Парвардигорларининг элчилик вазифаларини (ўз умматларига) тўла етказганларини билиш учун (кузатгувчи фаришта йўллар). У зот (пайғамбарлар) ҳузуридаги бор нарсани (яъни, уларнинг илму амалларини) иҳота қилиб олгандир ва (коинотдаги) ҳар бир нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйгандир».

Alaauddin Mansour