Monotheism · al-Ikhlas · سورة الإخلاص · 4 ayahs

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир).

اللَّهُ الصَّمَدُ

Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).

لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ

У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир).

وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ

Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».