Morning Light · adh-Duha · سورة الضحى · 11 ayahs

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

وَالضُّحَىٰ

Чошгоҳ вақтига қасам.

وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَىٰ

(Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир.

وَلَلْآخِرَةُ خَيْرٌ لَكَ مِنَ الْأُولَىٰ

Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.

وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰ

Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз.

أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآوَىٰ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?

وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَىٰ

У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку!

وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَىٰ

У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!

فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ

Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!

وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ

Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ

Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг!