Hud 11:60

Compare 3 Uzbek translations

وَأُتْبِعُوا فِي هَٰذِهِ الدُّنْيَا لَعْنَةً وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ أَلَا إِنَّ عَادًا كَفَرُوا رَبَّهُمْ ۗ أَلَا بُعْدًا لِعَادٍ قَوْمِ هُودٍ

القرآن الكريم

DragHold to move · × to hide

Ва уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргашур. Огоҳ бўлингким, албатта, Одликлар Роббиларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Ҳуд қавми Од йўқолсин-е! (Од қавми Аллоҳнинг йўлига юрмай, ҳар хил золим ва саркашларга эргашганлари учун уларга бу дунёю охиратда лаънат айтилади. Шу билан, Од қиссаси ҳам тамом бўлди. Бу қиссада оғир пайтларни бошларидан кечириб турган Пайғамбаримизга (с. а. в.) ва у зот билан бирга бўлган оз сонли мусулмонларга тасаллилар бор.)

Muhammad Sadiq Muhammad Yusuf

Уларга бу дунёда ҳам, Қиёмат Кунида ҳам лаънат айтилур. Огоҳ бўлингизким, албатта Од қабиласи Парвардигорларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлингизким, Ҳуднинг қавми бўлган Од ҳалокатга учради.

Alaauddin Mansour

Бу дунёда ҳам, Қиёмат кунида ҳам лаънатга учрагайлар. Огоҳ бўлингизким, Од Парвардигорларига куфр келтирдилар. Огоҳ бўлингизким, Ҳуднинг қавми бўлган Од ҳалокатга учрагай.

Rowwad Translation Center