Plenty · al-Kawthar · سورة الكوثر · 3 ayahs

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!