Сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўрса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман. (Биз «кўз очувчи»лар деб таржима қилган сўз Қуръони Карим истилоҳида «басоиру», деб келган. У «басийра» сўзининг жамъи бўлиб, бир нарсани кўриб, уни англаб етишга далолат қилувчи ҳодисага айтилади. Аллоҳ Ўзининг биру борлигига, Пайғамбарининг ва динининг ҳақлигига далолат қиладиган «кўз очувчи» нарсаларни юбориб қўйганини айтмоқда.)
Al-An'am 6:104
Compare 2 Uzbek translations
قَدْ جَاءَكُمْ بَصَائِرُ مِنْ رَبِّكُمْ ۖ فَمَنْ أَبْصَرَ فَلِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ عَمِيَ فَعَلَيْهَا ۚ وَمَا أَنَا عَلَيْكُمْ بِحَفِيظٍ
DragHold to move · × to hide
Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Ким (уларни) кўрса, ўзи учун кўрур. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман.